2020 йил 25 август куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи тумани судининг очиқ суд мажлисида телефон ўғрисига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Жиноят тафсилотларига кўра, 1986 йилда тўғилган Бархаёт Омонов (шахси ўзгартирилган) ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2020 йилнинг 03 июлдан 04 июль кунига ўтар кечаси тунги соат 02.00 ларда Хатирчи тумани “Бинокор” МФЙда яшовчи, фуқаро Файзуллаев Лочинбек Нажмиддин ўғлининг "Навбаҳор" МФЙ ҳудудидаги "Хатирчи деҳқон бозори" МЧЖ ёнида жойлашган "Samsung techno sentr" хусусий корхонасига қарашли ижара асосида юритиб келаётган савдо дўконига эшик орқали қулфни бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, дўконнинг растасига қўйилган икки дона ҳар бирини бозор нархи 1.042.600 сўмдан бўлган жами 2.085.200 сўмлик "Samsung-J2COR" русумли, бир дона бозор нархи 1.373.425 сўмлик "Samsung-A10" русумли, икки дона ҳар бирини бозор нархи 1.443.600 сўмдан бўлган жами 2.887.200 сўмлик "Samsung-A10S" русумли, бир дона бозор нархи 2.456.125 сўмлик "Samsung-A31" русумли, бир дона бозор нархи 2.756.875 сўмлик "Samsung-A41" русумли, бир дона бозор нархи 3.127.800 сўмлик 128 Гб хотирага эга бўлган "Samsung-A51" русумли, бир дона бозор нархи 2.907.250 сўмлик 64 Гб хотирага эга бўлган "Samsung-A51" русумли, бир дона бозор нархи 1.253.125 сўмлик "Samsung-A01" русумли, бир дона бозор нархи 1.854.625 сўмлик "Red MiNod 9" русумли, жами бозор нархи 20.701.625 (йигирма миллион етти юзи бир минг олти юзи йигирма беш) сўмлик уяли телефон аппаратларини яширин равишда талон-торож қилиб воқеа жойидан яширинган.
Суд, Б.Омоновни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йилга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланди.
Суюн Бўтаев Бобонорович
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Украина жанубида рус қўшинлари тактикасини ўзгартирди - кичик гуруҳлар ўрнига улар катта ҳужум бўлинмаларидан фойдалана бошлади, дея хабар қилди Украина Мудофаа кучлари.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.
Москва худди Киев каби тўлиқ сулҳни қабул қилиши керак , деди Финляндия президенти Александр Стубб . Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия байроғи остида сузувчи ёки бошқа йўл билан Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган кемаларни АҚШ портларига қабул қилиш тақиқини яна бир йилга узайтирди.
МАГАТЕ бош директори Рафаэл Гросси 16 апрель куни Теҳронга ташрифи арафасида Франциянинг Le Monde газетасига берган интервьюсида Эроннинг ядро қуролига эга бўлишдан узоқ эмаслигини маълум қилди.
"Биз ва бутун дунё Украинани тиклашда ёрдам берамиз. Лекин биз энди шунчаки соддалик билан ёрдам бермаймиз. Бошқалар Украинани тиклашда пул ишлаётган вақтда Польша шунчаки ҳамжиҳатлик учун ёрдам бермайди.
АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш бўйича дастлабки таклифи 2,2 миллиард доллар атрофида бўлиши мумкин, деб ёзади Newsweek журнали ўз ҳисоб-китобларига таяниб.
Россия Украина шаҳарларини бомбардимон қилишни бас қилмаётган экан, унга қарши санкцияларни янада кучайтириш керак. Душанба куни Люксембургда учрашган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ана шундай хулосага келишди.