Грузиянинг TBC банки ўзининг Space рақамли необанки билан Ўзбекистон бозорига киришга тайёр.
Грузиянинг TBC Bank банки Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда, дея хабар қилди Euromoney молиявий диретори Георгий Шагидзе.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар Грузия босиб ўтган йўлни эслатади. Биз бу йўлдан ўтдик ҳамда ўзбек бозорига олиб киришимиз мумкин бўлган жуда кучли билим ва имкониятларга эга бўлдик. Биз Ўзбекистон банк сектори учун катализатор вазифасини бажара оламиз , деди Георгий Шагидзе.
TBC Bank Грузиядаги энг йирик банклардан бири. Георгий Шагидзенинг фикрича, ички бозорда эришилган тажриба банкнинг Ўзбекистондаги рақобатда устунлик беради.
TBC Ўзбекистонга ўзининг ўтган йил ёзида ишга туширилган мобил хизматларни кўрсатувчи, бироқ филиалларга эга бўлмаган Space рақамли необанкини олиб киришни режалаштирмоқда.
Space мижозларга турли хил банк хизматлари, жумладан кредитлаш, маҳсулотларни жамғариш ва тўлов карталари хизматларининг кенг спектрини тақдим этади.
Бироқ, Георгий Шагидзенинг сўзларига кўра, Space ўзбекча талқинида келгуси авлод филиаллари шаклидаги жисмоний хизмат жойи мавжуд бўлади.
2019 йил бошида ишга тушиши кутилаётган банк Ўзбекистоннинг мураккаб корпоратив секторидан узоқроқ бўлади ҳамда мижозларга чакана банк хизматларини кўрсатиш, жумладан микро, кичик ва ўрта бизнес билан ишлашга асосий урғу қаратади. Биз жуда енгил ва кенг миқёсли ёндашувдан фойдаланамиз , деди Георгий Шагидзе.
Нашрнинг қайд этишича, TBC банки жорий йилда Ўзбекистонда ўз филиалини очишни режалаштираётган Қозоғистон Халқ банки (Halyk Bank) билан рақобатга киришади.
TBC Bank 1992 йилда ташкил этилган. TBC кўрсатиб келаётган онлайн-банкинг бир неча йил кетма-кет (2012 2015 йилларда) Марказий ва Шарқий Европадаги энг яхши банк мақомига эга бўлди.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.