Ўзбекистон суверенитети ва мустақиллигини сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш Президент Ислом Каримовнинг ҳамиша юксак маслаги саналган ва сиёсатининг асосий тамойилига айланган , деди Татьяна Каримова Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси хотирасига бағишланган анжумандаги сўзида.
Ўзбекистоннинг янги тарихи, жумладан, мамлакатнинг мустақилликка эришиши Ислом Каримовнинг ҳаёти, фаолияти ҳамда мероси билан чамбарчас боғлиқдир. Унинг юксак давлатчилик тафаккури, келажак қадамларни олдиндан хисоблаб чиқиш салоҳияти Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам муносиб эътироф этилган , деб қайд этди Биринчи Президентнинг рафиқаси.
Ислом Каримов жуда мураккаб ва ўта зиддиятли даврда давлат тепасига келди. Ўша вақтда республика фуқаролар уруши, миллатлар ва конфессиялар ўртасидаги тўқнашув ёқасида турган эди. Таъбир жоиз бўлса, ўлка аланга ичида қолган, айрим жойларда қон ҳам тўкилган эди. Ўзбекистон учун мамлакатни юзага келган бошбошдоқликдан олиб чиқиб кета оладиган етакчи жуда ҳам зарур эди. Ана шу паллада Ислом Каримов залворли масъулиятни жасорат ила ўз зиммасига олди , дея фикрларини давом эттирди Татьяна Каримова.
Каримов раҳбарлигида миллий ғурур ва халқнинг қадр-қиммати, унинг бой тарихи, маданияти ҳамда маънавий қадриятлари тикланди. Президент Каримов кўп бора таъкидлаганидек, ягона мақсад ва ғояга эга бўлмаган жамият ҳалокатга маҳкумдир, у ҳам ички, ҳам ташқи душманлар қўлида ўйинчоққа айланади. Миллий истиқлол мафкураси эса инсонларни мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлаш каби эзгу мақсадлар йўлида бирлаштиради , деб таъкидлади Татьяна Каримова.
Каримов маърифий ўқишлари: Ислом Каримов мустақил давлат асосчиси деб номланган республика илмий анжумани Биринчи Президент номидаги ёдгорлик мажмуаси ва Каримов Фонди томонидан, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамда Самарқанд давлат университети кўмагида ташкил этилди. Анжуманда тарихчи, сиёсатшунос, журналист ҳамда илмий доира вакиллари жам бўлди.
Маърифий тадбирда Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётини такомиллаштириш, жамиятни модернизациялаш, бозор иқтисодиётини шакллантириш, тарихий-меъморий меросни асраб-авайлаш ҳамда Ўрта Осиё мутафаккирлари меросини ўрганишда Ислом Каримовнинг ўрни каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Анжуманда Каримов маърифий ўқишлари бундан буён анъана тарзда ҳар йили баҳорда Ислом Каримовнинг киндик қони тўкилган шаҳар Самарқандда ўтказилиши маълум қилинди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.