Татьяна Акбаровна Ислом Каримов билан илк учрашуви, 2 хоналик квартирани ўзлари таъмирлашгани ва қизи Лола ҳақида гапирди

A A A
Татьяна Акбаровна Ислом Каримов билан илк учрашуви, 2 хоналик квартирани ўзлари таъмирлашгани ва қизи Лола ҳақида гапирди

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова турмуш ўртоғи билан илк танишуви, у билан ўтган умрининг энг ёрқин хотираларини тилга олди.
 
—  Ҳурматли Татьяна Акбаровна! Шу кунларда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги нишонланмоқда. У кишини Юртбошимиз сифатида яхши таниймиз. Биринчи Президентимиз кундалик ҳаётда, оила даврасида қандай бўлганлари ҳам ўқувчиларимизни қизиқтириши табиий.
 
Биз Ислом Абдуғаниевични иродали, собитқадам, қатъиятли, жасур, юксак обрў қозонган инсон деб биламиз. Бундай фазилатлар қандай шаклланган? У кишининг болалик йиллари ҳақида Сизга нималар маълум?
— Ҳақиқатан ҳам, Ислом Абдуғаниевичнинг бутун ҳаёт йўллари Сиз санаган ҳислатлар ҳақида шаҳодат беради. Нимагаки эришган бўлсалар, бари ўша ҳислатлари туфайлидир. Ислом Абдуғаниевичнинг болалиги уруш ва урушдан кейинги оғир дамларга тўғри келди. Кичикликдаёқ пешона тери билан нон топиш нима эканини билдилар. Урушдан кейин барча машаққатли ҳаёт кечиргани маълум. Уларнинг ҳам оилалари эҳтиёжманд эди. Самарқанднинг эски шаҳар қисмида яшаган оддий оила. Ислом Абдуғаниевич мактабга чиққан кезлари рус тилини билмас эдилар, аммо букилмас ирода, қатъият ва собитқадамлик боис мактабни олтин медалга битирдилар. У киши ёзган иншолар намуна ўлароқ бутун синфга ўқиб берилган экан. Кейинроқ синфдошлари тан олишича, Ислом Абдуғаниевичнинг иншоларидан олий ўқув юртига кириш имтиҳонида “шпаргалка” сифатида фойдаланишган. Шу тариқа оддий оилада вояга етган йигит мактабни муваффақиятли тамомлаб, тақдирига пешвоз чиқмоқ учун сафарга отланди. Ўша кезлар олтин медаль ва олам-олам орзулар у кишининг бор-йўқ бисоти эди. Тақдир ҳукми билан киндик қони тўкилган она заминга мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти бўлиб мангуга қайтдилар.
 
Синфдошларидан бири Ислом Абдуғаниевичнинг шахсий маслагини ёрқин намоён этувчи, мактаб йилларига доир бир воқеани хотирлаган эди. Ёзги мева йиғим-терими пайти ёши улуғ бир киши болалардан келажакда ким бўлишлари ҳақида сўрайди. Кўпчилик учувчи, токар каби касбларни эгаллаш истагини билдиради. Ислом Абдуғаниевичнинг жавоби эса болаларни ҳам, катталарни ҳам ҳайрон қолдиради: “Мен Амир Темурга ўхшасам дейман!”
 
Мактаб йиллариданоқ Максим Горкий ҳикояси персонажи – ўз жонидан кечган, юрагини машъал каби ёқиб халқни қутқариб қолган Данко энг севимли адабий қаҳрамонлари бўлган.Унинг “Оташ каби ёниб, ўзгалар йўлини ёрит!” деган шиори ёш Ислом Абдуғаниевичнинг юракларида муҳрланиб қолган. Бу кейинроқ Президентнинг ҳаётий маслагига айланди.
 
— Сизлар қандай танишгансизлар? Бўлажак турмуш ўртоғингиз қалбингизни қандай забт этганлар? 
— Ислом Абдуғаниевич билан 1970 йили Самарқандда, муҳандислик-технология факультетининг охирги курсида ўқиган кезларим танишганмиз. Биринчи учрашувимиз уларнинг акалари Ибод Ғаниевичнинг уйида бўлган. Ибод Ғаниевичнинг рафиқаси Хайринисо Султоновна менинг холаваччам эди. Мен талабалар ётоқхонасида истиқомат қилар, дарсдан кейин уларникига тез-тез меҳмонга бориб турар эдим. Ибод Ғаниевич оқкўнгил, ақлли ва одамшаванда инсон, боз устига, яхши суҳбатдош ҳам эдилар.
 
Янги йил эшик қоқиб турган кунларнинг бирида опамникида ўтган навбатдаги меҳмондорчиликдан сўнг эндигина кетишга тараддуд кўриб турганимда бир йигит келиб қолди. Уни менга Ибод Ғаниевичнинг укаси деб таништиришди. Бу Ислом Абдуғаниевич эдилар. Биринчи учрашувимизда деярли гаплашмадик. Ўшанда опам йўлдан келган меҳмон қўлини ювиши учун кўзадан сув қуйиб беришимни сўрадилар. Кейин оила даврасида яна бир неча бор учрашдик.
 
Кечагидек ёдимда, мартнинг еттинчи куни, айни байрам арафаси эди. Кўкламнинг хуш ифорга тўла илиқ ҳавоси. Шиғалаб ёғиб ўтган ёмғирдан кейин атроф-борлиқ тоза, мусаффо ва гўзал бўлиб кетган. Кўлмакларда осмон парчаси акс этар, кўнгиллар ёришиб, фараҳбахш ҳисларга лиммо-лим тўлган эди. Мен талабалар ётоқхонасида эдим. Иттифоқо мени биров сўраб келганини хабар қилишди. Келган инсон ким эканини тасаввур ҳам калаолмаганим рост. Чиқиб кўрдимки, мени йўқлаб келган одам Ислом Абдуғаниевич эканлар.
 
Мени хиёбонда сайр қилишга таклиф этдилар. Биз илк бор ёлғиз ўзимиз кўришиб, гаплашиб турган эдик. Табиат, об-ҳаво, ўқиш ҳақида суҳбатлашдик. Одатий суҳбат. Лекин сайр асносида Ислом Абдуғаниевич тўхтаб, ҳеч кутилмаганда “Менга турмушга чиқасизми?” деб сўрадилар. Мен учун бу мутлақо кутилмаган ҳол эди. Қандай изоҳлашни ҳам билмайман: ақл вазиятни ҳали тўлиқ англаб, баҳолаб бўлмасдан, қалб ва юрак “ҳа” дея жавоб бериб бўлган эди. Кўнгил шубҳаю гумондан холи кезларда шундай бўлади. Мен бу инсоннинг ички кучи, самимияти, жозибаси, қатъияти ва недир бир оҳанрабосини сезган бўлсам керак... Мен “ҳа” дея жавоб бердим. Бари ана шундай кечган эди. Бор-йўғи бир неча қисқа учрашув...
Ислом Абдуғаниевич апрелда ота-онамдан қўлимни сўрагани Қувасойга бордилар. Тўйимиз май ойида дастлаб Самарқандда, кейинроқ Қувасойда бўлиб ўтди.
 
— Ислом Абдуғаниевич билан кўп йиллар бирга ҳаёт кечирдингиз. Кундалик ҳаётингиз қандай кечарди, қандай қийинчиликлар бўларди?
— Тўйдан кейин Тошкентдаги икки хонали квартирада жуда оддий ҳаёт кечира бошладик. Бу квартирани Ислом Абдуғаниевич Давлат план комитети раисининг ёрдамчиси бўлган кезларда олганлар. Тинч-тотув яшаганмиз, маошимиз унча катта бўлмагани боис таъмир ишларини ўзимиз қилганмиз. Бўёқ олиб келиб, ўзимиз хона оқлаганмиз, эшик бўяганмиз, полни локлаганмиз, балкон деразасига ойна солганмиз. Ҳеч қачон таъмир ишидан қочмаганмиз. Одатда, Ислом Абдуғаниевич уйдаги таъмир юмушларини ўзлари қилардилар. Барча ишлари бароридан келар эди. Сирасини айтганда, у киши барини ўз қўллари билан қилишни яхши кўрардилар. Керак пайтда қидириб қолмасдик, турли асбоблар солинган бутун бошли жомадоним бўларди. Парма, бўёқ чўткаси, қисқич, омбур, бурагич, болға ва бошқа бирталай асбоблар зарур пайтда асқотарди.
 
Бир гал Ислом Абдуғаниевич пол бўяётиб лок ҳидидан қаттиқ заҳарландилар. Кучли астма хуружи бошланди, лекин “тез ёрдам” чақиришга изн бермадилар. Туни билан сут ичирдим. Ўша воқеадан кейин бўёқ ҳидини хушламайдиган бўлиб қолдилар.
 
Ислом Абдуғаниевич шанба ва якшанба кунлари одатда соат 4 га қадар ишлардилар, кейин зарур бўлса биргаликда оқлаш ва бўяш юмушларини қилардик.
 
Ислом Абдуғаниевич қандай лавозимда ишламасинлар, ҳеч қачон хизмат вазифасидан фойдаланмаганлари, ваколатларини суиистеъмол қилмаганларига гувоҳман. У кишидан пастроқ даражадаги мансабдорлар ҳам бошқача яшар ва шу боис гоҳида умр йўлдошимнинг устларидан кулишар эди. Аммо бу – Ислом Абдуғаниевичнинг қатъий позицияси эди.
 
Ҳатто давлат боғ-ҳовлисида яшаганимизда ҳам аввалгидек аксар ишларни ўзлари қилишни афзал билардилар. Масалан, кечқурун ишдан кейин деворга картина осиш ёки мебель ўрнини ўзгартириш фикри туғилиб қоларди. Гарчи мен эътироз билдириб, бу ишни эртаси куни хизматчилар билан қилишларини сўрасам-да, Ислом Абдуғаниевич кутиб ўтирмай ўзлари ишга киришиб кетардилар.
 
— Биринчи Президентимиз ҳаётига доир биз билмаган яна қандай жиҳатлар бор? 
— Фақат яқинлари кўра олган жиҳатлар хусусида ҳам сўзлаб берсам. Ислом Абдуғаниевич гул совға қилишни хуш кўрар эдилар. Оила қурганимизнинг дастлабки кезларида ҳам, кейинчалик Президент бўлганларидан сўнг ҳам бундан бир олам завқ олардилар. Боғ-ҳовлида сайр қилиб юрганимизда Ислом Абдуғаниевич ҳамиша бирор гуллаган новда ёки чечак топиб, менга туҳфа этар эдилар. Бу хотираларни қалбим тўрида сақлайман...
 
Дам олиш кунлари теннис кортидаги машғулотлардан кейин шериклар билан боғ-ҳовлида сайр қилиб юрган пайтларимиз ҳам бўларди. Гоҳида Ислом Абдуғаниевич шериклари уйга борганда ўз рафиқаларига совға қилишлари учун хушбўй шумуртдан ёки ўзлари севган райҳондан гулдаста қилиб берардилар.
 
Ҳамиша одамлар кўнглига ёруғлик улашишни истардилар.
Ислом Абдуғаниевич қўли очиқ инсон эдилар. Умуман, совға улашишни ёқтирардилар. Уйимизда ҳамиша кўплаб сувенирлар бўлар эди. Бизникига меҳмон келиб, кузатаётганимизда қўлларига тушган буюмни ҳадя қилиб юборардилар. Мен олиб қолишни истаган буюмни совға қилиб юборсалар, ранжиган пайтларим ҳам бўлган. Ислом Абдуғаниевич истаганларини туҳфа этиб юборишлари мумкин эди. Муҳими – совға меҳмонга ёқса бас. Бундан эса бир олам мамнуният туярдилар.
 
Талабчан, аммо адолатли инсон эдилар. Ўзларига ҳам, атрофдагиларга ҳам талабчан эдилар. У кишининг ҳаёт тарзини, таъбир жоиз бўлса, зоҳидона деб сифатлаш мумкин. Таом тановул қилишда қаноатли бўлиб, асло меъёрдан ошмас эдилар. Бутун умр спортга ошно яшадилар. Ҳамиша яхши спорт формасида бўлишга интилганлар. Ёшликларида кураш билан шуғулланганлар. Ҳаётларининг сўнгги кунларига қадар машқ залига боришни канда қилмаганлар. Қолаверса, сузиш ва теннис билан шуғулланганлар.
 
Одатда, йиллик меҳнат таътиллари бир ҳафтадан ошмасди, шунда ҳам бу йил бўйи олинадиган икки-уч кунлик қисқа танаффуслар эди.
 
Биз ўша кезлар тоққа, Тошкент яқинидаги Қайнарсой масканига чиқардик. У киши маҳаллий манзараларни яхши кўрар, юртимиз табиати гўзаллигини беназир деб ҳисоблар эдилар.
 
Шифокорларга мурожаат қилишни хуш кўрмас эдилар ва у кишини бирор тиббий кўрикка бориш учун кўндиришим осон бўлмас эди. Бутун фикру хаёллари иш билан банд бўларди.

Ислом Абдуғаниевич табиатни яхши кўрар, борлиқни тинглай олар, ҳис қила билар эдилар. Бу завқни ўзлари ҳис этиб қолмай, ён-атрофидагилар ҳам ундан баҳра олишини истардилар. Ҳатто бундай ҳис-туйғулардан йироқ одамлар ҳам вақт ўтиши билан, қаерда бўлмасин, боғ-ҳовлидами, тоғдами – табиатдаги ўзгаришларни кузатиш, ундан ҳайрат туйишни ўрганди. Айниқса, гуллаган дарахтни кўрганида Ислом Абдуғаниевичнинг кайфиятлари кўтариларди. У киши учун оппоқ пахта каби қийғос гуллайдиган гилос ва олчадан чиройлиси йўқ эди. Дарахтлар кўкламда илк барг чиқарганини кўрганда хурсанд бўлиб кетар, кузда арғувон тусга кирганида эса ҳайратга чўмар эдилар.
 
Бир гал бизникига иккита лайлак қишлагани келди, кейинроқ улар сони етмиш-саксонга етди. Лайлаклар нозиктаъб эмасми, Ислом Абдуғаниевич аввало ўзлари қушларга эҳтиёткор муносабатда бўлар ва бошқалардан ҳам шуни талаб қилар эдилар. Дейлик, биров лайлаклар ёнига бориб уларни қўрқитса, қаттиқ ранжир эдилар. Ахир, улар ўта сезгир ва нафис мавжудотлар-да. Кечки қоронғи осмонда оппоқ лайлакларнинг парвози ҳайратомуз манзара эди, албатта.
 
Ислом Абдуғаниевич учун оппоқ қушлар тинчлик, эзгулик, бахту саодат ва осойишталик тимсоли эди. Нафақат ўзлари, балки бутун мамлакат учун лайлаклар ўзига хос рамзга айлангани бежиз эмас. Бу кейинги йилларда бунёд этилган меъморий обидаларда ҳам акс этган. Мамлакатнинг бош майдони кираверишидаги “Эзгулик” аркасини кўриб, бунга амин бўлиш мумкин.
 
— Биринчи Президентимиз қандай ота, қандай бобо бўлганлари ҳақида ҳам сўзлаб берсангиз. 
— Ислом Абдуғаниевич қорни, алалхусус, биринчи қорни жуда яхши кўрардилар. Қорда фарзандлар, кейинроқ набиралар билан сайр қилиш учун ҳамиша вақт топишга интилардилар. Ислом Абдуғаниевич болаларни сузиш, қўрқмай сувга шўнғиш, велосипед минишга ўргатдилар.
 
Кенжа қизимиз Лола кичкиналигида уни чанада учириш ва қорбобо ясаш учун кўчага олиб чиқар эдилар. Кузда дарахт баргларини тўплашарди, ўша гербарийлар ҳозиргача сақланади. Якшанба кунлари эса улар боғ-ҳовлида велосипедда учишарди.
 
Кейинроқ Ислом Абдуғаниевич боғ-ҳовли ҳудудида ўшандай туганмас завқ ила набиралар билан сайр қилдилар, уларга ҳам сузиш, велосипед миниш ва табиат гўзаллигини ҳис этишни ўргатдилар. Болалар скейтборд ва роликда учаётганини томоша қилишни яхши кўрардилар. Уларнинг абжирлигидан ҳайратга тушардилар, бу борадагина оддий кузатувчи эдилар.
 
Ислом Абдуғаниевич Президентликка киришганларидан кейин янада банд бўлдилар ва шу боис бирор ерга боришга вақт ҳам бўлмас эди. Умр йўлдошим ишга янада кўпроқ диққат-эътибор қаратган эдилар ва оила учун янада камроқ вақт қолган эди.
 
Тақдир менга бутун умр Ислом Абдуғаниевичга хизмат қилишни насиб этди. Мен турмуш ўртоғим ишлаши учун, айниқса, Президент бўлганларидан кейин имкон қадар керакли шарт-шароит яратишга интилдим. Негаки, Ислом Абдуғаниевич учун иш жуда ҳам муҳим эканини яхши билар эдим.
 
У киши кучли ирода ва характер соҳиби бўлиб, жуда кўп ишлар эдилар. Биз оила қурган кезларимизда камолга етган инсон эдилар. Мен ўшандаёқ у кишининг шахсияти кўламини англаган, мураккаб, лекин шарафли бир йўлни босиб ўтишларини ҳис этган эдим.
 
Мен ҳамиша Ислом Абдуғаниевичга ҳамнафас бўлдим. Мендан бутун умр изланиш, ўсиш, матонатли бўлиш ва тушунишга одатланиш, такомиллашиш йўлидан юрмоқ талаб этилди. Негаки, умр йўлдошим мудом ўқиб-изланиб юксак чўққилар сари талпинардилар. Муҳаббат бизни бирлаштирди, бутун ҳаёт йўлимизни ёритди…

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.