Ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосарлари тайинланди

Ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосарлари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 29-декабрдаги тегишли қарорларига мувофиқ:

– ташқи ишлар вазири ўринбосари Аълоев Бахромжон Жўрабоевич Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;

– Мадраҳимов Музаффарбек Анварбекович ва Нуримбетов Раҳматулла Ибрагимович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.

М.Мадраҳимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Америка, Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик департаментига, Р.Нуримбетов эса МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик департаментига раҳбарлик қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!