Вакиллар палатасида тарихий воқеа рўй берди: тарихда илк бор трансгендер аёл сайловда ғалаба қозонди. Сара Макбрайд Конгрессда Делавер штати вакили бўлади.
Сара Макбрайд Assasiated press маълумотларига кўра, овозларнинг 87 фоизи ҳисобланганда, Макбрайд 57,8 фоиз овоз билан республикачи рақибидан устун келди. 34 ёшли сенатор сентябрь ойида Делавер округидаги праймеризда ғалаба қозонган эди.
Макбрайд 2020 йилда сайланганида штат сенатори лавозимида ишлаган биринчи очиқ трансгендер шахс бўлди, 2016 йилда миллий сиёсий партия қурултойида биринчи бўлиб нутқ сўзлади ва 2012 йилда Президент Барак Обама даврида Оқ уйда стажировкадан ўтган биринчи шахс бўлди.
АҚШ тарихида биринчи марта Сенатда бир вақтнинг ўзида иккита қора танли аёл бўлади, дея қайд этади Politico. Мериленд штатидаги Сенат сайловларида демократ Анжела Алсобрукс, Делавер штатидаги Сенатда эса демократ Лиза Блант Рочестер ғалаба қозонди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (UNCCD) Томонлар конференцияси 16-сессиясининг (CОP16) очилиш маросимида иштирок этмоқда.
Калифорния маъмурияти АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп маъмуриятига ноқонуний муҳожирларни оммавий равишда чиқариб юборишни ташкил этишда ёрдам бермайди.
Сўнгги бир кун ичида Исроил мудофаа кучларининг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида Save the Children ва World Central Kitchen гуманитар ташкилотлари ходимлари ҳалок бўлди.
Иштихон туманида яшовчи фуқаро Б.М томонидан Халқаро қизил китобга киритилган мамлакатга ноқонуний йўл билан олиб кирилган Йўлбарс питонини сақлаб келиб таълим масканларида томошалар қуйиб келаётганлиги маълум бўлди.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкинлиги, тегишли битим икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзолангани хабар қилинганди.
Франция президенти Эммануэль Макрон француз ҳарбийлари томонидан 1944 йилда амалга оширилган қатлиомни расман тан олди. Бу ҳақда у Сенегал раҳбариятига фожианинг 80 йиллиги муносабати билан йўллаган мактубида гапирган.
Исроил миллий хавфсизлик вазири ва ўта ўнг қанот «Оцма Йехудит»партияси етакчиси Итамар Бен-Гвир барча масжидларда азон айтишда қўлланилаётган овоз кучайтиргичларни мусодара қилишни буюрди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича янги Олий вакили, Эстония собиқ бош вазири Кая Каллас Украинага Европа қўшинларини юборишни истисно қилмади.
Япония бош вазири Шигеру Ишиба машинаси олдинда кетаётган ҳукумат раҳбарини ҳимоя қилувчи махсус полиция машинасига бориб урилган. Ахборот агентлигининг хабар беришича, Ишиба жабрланмаган.