Туркий давлатлар билан экология соҳасидаги дипломатик алоқалар янги босқичга кўтарилмоқда

Туркий давлатлар билан экология соҳасидаги дипломатик алоқалар янги босқичга кўтарилмоқда

2024 йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) навбатдаги саммити ўтказилади. Мазкур саммитда Ўзбекистон фаол иштирок этиб, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳаларида долзарб масалаларни илгари суришни мақсад қилган.

Ўзбекистоннинг ТДТга аъзо давлатлар экологиясини яхшилаш борасидаги ташаббуслари

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқаро тадбирларда барча соҳаларда, хусусан, экология борасида ҳам қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ Ўзбекистон хорижий ташкилотлар, жумладан, Туркий давлатлар ташкилотида (ТДТ) ҳам ўз ўрнига эга давлатга айланди. Хусусан, 2022 йилнинг 10–11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити юртимизда ўтказилди. Кўҳна ва навқирон Самарқанд мезбонлик қилган саммитда Ўзбекистон томонидан туркий дунёни янада яқинлаштириш ва улкан салоҳиятни тўлиқ ишга солишга қаратилган муҳим таклиф ва ташаббуслар билдирилди.

2023 йилда Туркиянинг Анқара шаҳрида, бўлиб ўтган ташкилотнинг навбатдаги саммитида Давлатимиз раҳбари глобал иқлим ўзгаришларига алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, қуйидагилар кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар эканлиги таъкидланди:

— фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида ташкилотнинг тизимли ҳамкорлик платформасини ташкил этиш ва бу платформа доирасида аниқ механизмларни жорий қилиш ва муҳим чоралар кўриш;

— фавқулодда вазиятлар бўйича ТДТга аъзо давлатлар вазирликлари ўртасидаги шериклик алоқаларини фаоллаштириш;

жаҳоннинг энг илғор тажрибасини соҳага татбиқ этиш, ўрмон ёнғинлари, бўронларни олдиндан аниқлаш ва аҳолини эрта огоҳлантириш ҳамда доимий хабардорлигини ошириб бориш.

Ўтган йили Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган ТДТ ташкилотининг навбатдаги саммитида эса Ўзбекистон экология соҳасида кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Мазкур саммит доирасида Президент Шавкат Мирзиёевга туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун “Туркий дунёнинг олий ордени” тантанали топширилди.

Бундан ташқари, 2024 йилнинг 5-6 июль кунлари Озарбайжонда бўлиб ўтган ТДТнинг норасмий саммитида Ўзбекистон томонидан асосий эътибор иқлим ўзгаришларига қарши биргаликда курашишга қаратилди. Шавкат Мирзиёев мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш учун вазирлар даражасида Туркий экология кенгашини тузиш ва мазкур тузилма қароргоҳини экологик офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд – Оролбўйидаги йирик шаҳар Нукусда жойлаштириш таклифини илгари сурди.

ТДТга аъзо давлатлар билан самарали ҳамкорлик

Ўзбекистон ТДТга аъзо давлатлар билан экология соҳасида ҳам фаол ва самарали ҳамкорлик ўрнатган.

Ўзбекистон ва Озарбайжон: 2008 йил 11 сентябрда Боку шаҳрида экология соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланган бўлиб, икки давлат вакиллари турли учрашувлар, халқаро конференция ва тадбирлар доирасида икки ва кўп томонлама асосда ўзаро тажриба ва ахборот алмашмоқда. Хусусан, 2023 йил 9 декабрда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (CОP28) иштирокчиларининг 28-конференциясида Озарбайжон Республикаси миллий павильонида ИҲТ минтақасида ресурслардан самарали фойдаланиш, барқарор ривожланиш ва айланма иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси: 1996 йил 24 декабрда экология ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланган. Икки мамлакат соҳага оид конференциялар, форумлар, семинар ва тренингларда доимий иштирок этиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон томони 2022 йил 21-22 октябрь кунлари Бишкек шаҳрида Қор қоплони ва унинг экотизимларини сақлаш бўйича глобал дастур (GSLEP) бошқарув қўмитасининг 7-йиғилиши, 2023 йил 4-6 июль кунлари бўлиб ўтган «Ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдоси – тадқиқот натижалари, ҳуқуқий таҳлил ва илғор тажриба» мавзусидаги ҳудудий семинар ҳамда 2024 йил 15-17 май кунлари ўтказилган БМТ UNFCCC шартлари, тартиблари ва йўриқномаларига мувофиқ икки йиллик шаффофлик ҳисоботларини тайёрлаш бўйича Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий тренинг семинарида фаол иштирок этди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон: 1997 йил 2 июнда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик, 2022 йил 22 декабрда эса экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланган. Айни дамда Сирдарё ҳавзасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сув сифати бўйича Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ишчи гуруҳи фаолият кўрсатмоқда.

2023 йилнинг 2-3 июнь кунлари Ўзбекистон делегацияси Остонада бўлиб ўтган «ECO-JER: Carbon Neutrality Pathways» 3-халқаро конгрессида, 4-5 сентябрь кунлари эса Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг Барқарор ривожланиш бўйича давлатлараро комиссияси йиғилишида иштирок этди. 2024 йил февраль ойида Самарқанд шаҳрида CМS CОP-14 доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида Устюрт платосида ҳайвонот дунёсини сақлаш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон ва Туркия: 2018 йилда Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги билан ўрмон хўжалиги соҳасида шартнома имзоланиб, ўтган 6 йил давомида 60 га яқин мутахассисларимиз Туркияда ўтказилган конференция, семинар ва тажриба алмашиш курсларида қатнашди. Бундан ташқари, Туркия Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларидаги тўғон ва сув омборлари атрофидаги ўрмонлар, шаҳарлар атрофидаги яшил ўрмонлар экиш учун ер тайёрлашда ҳам амалий ёрдам кўрсатди. Сўнгги тўрт йил давомида 40 га яқин туркиялик мутахассис мамлакатимизга ташриф буюриб, тажриба алмашди. 2024-2025 йилларда эса Туркияга 30 га яқин мутахассис ташриф буюриши ва ўрмон хўжалиги бўйича тажриба алмашиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ва Туркманистон: 2017 йил 20 майда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, 2021 йил 5 октябрда эса трансчегаравий контекстда биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган. Ўзбекистон делегацияси 2023 йил 10 мартда Ашхободда бўлиб ўтган «Иқлим ўзгариши шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик» халқаро конференцияси, «Афғон инқирози шароитида Марказий Осиёда энергия ҳамкорлиги ва табиий ресурсларни бошқариш: олдинга йўл» минтақавий семинари, ЙХҲТ Бош котиби ва Марказий Осиё мамлакатлари атроф-муҳит вазирларининг 2024 йил 4 мартдаги учрашувида иштирок этди. Шунингдек, 2023 йилнинг 10–25 сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 45-кенгайтирилган йиғилишида «Мўътадил минтақадаги Турон чўллари» трансчегаравий табиат объекти ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон табиий мероси объектлари рўйхатига киритилди.

Айни пайтда GIZнинг «Амударёнинг қуйи оқимида ердан фойдаланиш ва экотизимларни сақлашга экотизимли ёндашув» лойиҳаси доирасида Амударёнинг биологик хилма-хиллигини сақлаш ва қирғоқ экотизимларининг барқарорлигини таъминлаш бўйича тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган. Қолаверса, Туркманистон билан чегарадаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш соҳасида трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Кўҳитангни ЮНЕСКО Бутунжаҳон табиий мероси рўйхатига киритиш учун трансчегаравий номинация файлини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари

— 2019 йилда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон табиий мероси рўйхатига киритилган Ғарбий Тянь-Шан серияли трансчегарасини бошқариш ва муҳофаза қилиш бўйича меморандум, 2021 йилнинг 10 ноябрь куни эса Глазгода Ғарбий Тян-Шан ва Помир-Олойда қор қоплонини сақлаш, уни озиқ-овқат билан таъминлаш ва яшаш муҳитини таъминлаш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Марказий Осиё давлатларининг Қўшма баёноти ишлаб чиқилди ва 2023 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Дубайда (БАА) бўлиб ўтган Иқлим ўзгариши бўйича БМТ доиравий конвенцияси иштирокчилари конференциясининг 28-сессиясида тақдим этилди.

— 2024 йилнинг 10 февраль куни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон атроф-муҳит вазирлари юртимизда очилган Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (“Green University”) очилиш маросимида иштирок этди.

— 2024 йил февраль ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган CОP-14 давомида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Африка ва Евроосиёда йиртқич қушларнинг кўчманчи турларини сақлаш бўйича ўзаро англашув меморандумига қўшилди.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилоти билан барча соҳаларда бўлгани каби экология борасида ҳам ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатларга бирдек дахлдор бўлган долзарб экологик масалаларга ечим излашда фаоллик кўрсатишда давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қозоғистон Россия, Хитой, Туркия ва Марказий Осиё давлатларини ортда қолдирди

Қозоғистон иқтисодий фаровонлик бўйича 50 та давлат қаторига кўтарилди.

Таъзия! Ҳалима Ибрагимова вафот этди

Бу ҳақда Улуғбек Холмедов инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

MMA. Маҳмуд Мурадов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди

Аралаш яккакураш устамиз Маҳмуд Мурадов ўзининг ММАдаги навбатдаги жангини ўтказди.

Рустам Ашурматовнинг «Рубин»даги маоши маълум бўлди

Россия Премьер-лигасида фаолият юритаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматовнинг «Рубин» клубидаги маоши маълум бўлди.

Украина душман учун «Жаҳаннам» тайёрлади

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Борис Патон номидаги миллий мукофотни топшириш чоғида маълум қилди.

Ўзбекистонда ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

«Ўзгидромет» 9-11 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

«Ан-Наср» футболчиларига автомобил совға қилди. Роналду ва Манега BMW XM топширилди

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ўз футболчиларига қимматбаҳо совға тайёрлади.

Украина бешта шаҳарни йўқотиш хавфи остида

Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати, ҳарбий хизматчи Егор Фирсов маълум қилди.

Россия қораланди

Ғарб ЕХҲТ йиғилишида Россияни қоралади.

Туркия, Эрон, Россия, Қатар, Миср, Иордания ва бошқа давлатлар Сурия бўйича қўшма баёнот берди

Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Бугун кечқурун ва кундузи ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бугун тунда Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир бошланади ва тушгача давом этади. Ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

Россиялик полициячилар оммавий равишда ишдан кетмоқда

Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.

Россия Украинага катта ҳужум бошлади

13 декабрь куни эрталаб Россия Украина ҳудудига 93 та ракета ва 200 га яқин дрон учирди.

Россия бу талабларни қабул қилмаслигини айтмоқда

Путиннинг таклифлари қуйидагилардан иборат: Украина НАТОга қўшилмаслиги шарт ва Россия ўзи ҳозир Россияга қўшиб олганини эълон қилган Украинанинг тўртта вилоятининг бутун ҳудудига эга бўлиши керак.

Асад партияси қармоқларини тортиб оляпти

Қарор 500 000 дан ортиқ сурияликларнинг ўлимига сабаб бўлган олтмиш йилдан ортиқ ҳукмронликка барҳам берди.

НАТО тан олди: Россия ўз кучини улар кутганидан ҳам тезроқ тиклаяпти

Рютте Хитой «Қўшма Штатларга қараганда 5-6 баравар тезроқ қурол ишлаб чиқариши»ни даъво қилди.

Россия Суриянинг янги расмийлари билан аллақачон келишдими?

Россия Суриянинг янги раҳбарияти билан мамлакатда иккита базани сақлаб қолиш борасида келишувга эришишга яқин, деб ёзади Bloomberg.

Россия Европа Иттифоқи санкциялар туфайли қанча зарар кўрганини эълон қилди

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.

АҚШ Украинага шошилинч ёрдамни эълон қилди

Жо Байден «биз ушбу маъмуриятни охиригача қўшимча пакетлар билан таъминлашни давом эттирамиз,» деб айтган.

Қўшма Штатлар Россияга қарши баёнот билан чиқди

Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.

Исроиллик раввин: “Ғазода ҳаммани, ҳатто чақалоқларни ҳам ўлдиринг”

Исроил ишғоли остидаги Яффа шаҳридаги Шират Моше Ҳесдер ешива раҳбари Элияҳу Малининг Ғазо аҳолиси, жумладан, болалар ва чақалоқларни йўқ қилишга оид чақирувлари жиддий эътирозларга сабаб бўлди. У ўз нутқида “яҳудийча” уруш тамойилларини мисол қилиб келтирган.

Сергелидаги MaxWay биносида ёнғин чиқди

Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.

Украинага кенг кўламли ҳужум: 300 га яқин ракета ва дронлар

Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.

Кремль Трампнинг Украинанинг Россияга берган зарбаларини танқид қилганини олқишлайди

«Биз ўт очишни тўхтатмоқчи эмасмиз, биз шартлар бажарилиб, барча мақсадларимизга эришгандан сўнг тинчлик бўлишини истаймиз», — деди Песков.

Самарқандда 23 ёшли косметолог ва бьюти-блогер ўзини 8-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Калифорниядаги йирик ёнғин туфайли 12 минг киши эвакуация қилинди

Лос-Анжелес округи ёнғин департаменти маълумотларига кўра, “Франклин” ёнғини бир кечада 39 фоизга ўсган

Суриялик исёнчилар Ҳафиз Асаднинг мақбарасига ўт қўйишди

«Ҳайят Таҳрир аш-Шам» ҳаракати бошчилигидаги исёнчилар яшин тезлигида Сурияни қўлга киритиб, Асадлар оиласининг 54 йиллик ҳукмронлигига нуқта қўйди. Мамлакатни ташлаб қочган президент Башар Асад ва унинг оиласига Россия бошпана берди.

Ўзбекистонлик боксчи рақибини тишлагани учун олтин медалдан маҳрум бўлди

Ўзбекистонлик боксчи Ҳавасбек Асадуллаев финалда қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритганди. Бироқ жанг давомида у рақибини тишлаб олгани сабаб Осиё бокс конфедерацияси уни дисквалификация қилди. Олтин медал эса Аблайхон Жусуповга берилди.

Исроил қочқинлар лагерига ҳужум уюштирди: 25 нафар фаластинлик ҳалок бўлган

Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.

Тишларни учинчи марта ҳам ўстириш мумкин — япон олимлари

«Одамларнинг тишини учинчи марта ўстириб беришга қодир яширин тиш томирлари борлиги айтилаётгани ҳам инқилобий, ҳам баҳсли масала», — деди Гонконг университети эндодонтия клиник профессори Чэнфэй Чжан.

Медведев Трампни мақтаяпти

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ўз сиёсий рақибларини "йиқита олган" иқтидорли шахс таассуротини қолдирмоқда.

Украинани Европа Иттифоқига олиб киришни тўхтатиб бўлмайдими?

Германия канцлери Олаф Счолз Украинанинг Европа интеграцияси жараёнини ортга қайтариш мумкин эмаслигини айтиб, Россия президенти Владимир Путин ягона уруш мақсадига эришмаганини қўшимча қилди.

Нацистлар Нусейрат лагеридаги Ал-Луҳлар оиласининг уйини портлатиб, 15 кишини ўлдирди

Уларнинг аксарияти аёллар ва болалар эди.

Россия Украинадан ерларини қайтариб олганини эълон қилди

Киев кучлари август ойида қуруқликдан у ерга катта ҳужум уюштирган эди.

Путин ва Орбан телефонда нимани гаплашгани маълум қилинди

Венгрия раҳбари Трамп ва Путиннинг Европа Иттифоқидаги энг яқин сиёсий ҳамкори ҳисобланади.

Михаил Шатский ўлдирилган бўлиши мумкин

Бу ҳақда журналист Александр Невзоров хабар берди, у ўз саҳифаларида ўлдирилган шахснинг суратларини чоп этган.

Исроилнинг қўли журналистлар қони билан беланган

"Чегара билмас мухбирлар"га кўра, Исроил ҳарбий кучлари 2024 йилда касбий фаолияти туфайли ўлдирилган 54 журналистнинг учдан бирига жавобгар.