Германияда Алишер Усмоновга қарши очилган жиноий иш 4 млн евро тўлов эвазига тўхтатилди. Бу ҳақда BILD нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, россиялик миллиардер 88 та ҳолат бўйича пул ювишда айбланаётган эди. Алишер Усмоновнинг адвокатларига кўра, у айбига иқрор бўлмаган, унинг жиноий терговни тўхтатиб туришга розилилик бериши «ўзига қарши қўйилган жиноий айбловларга иқрорлигини англатмайди, чунки «Бош прокуратура томонидан олиб борилган терговда айблов бўйича далиллар топилмаган».
Бош прокуратуранинг Франкфурт-Майндаги вакили Георг Унгефук шундай баёнот берди:
«Россиялик 71 ёшли тадбиркорга нисбатан олиб борилаётган жиноий даромадларни қонунийлаштиришга уриниш бўйича тергов 4 млн евро тўлов эвазига 2024 йил 11 октябрда айбланувчининг розилиги билан вақтинча тўхтатилди.
Германия Жиноят-процессуал кодексининг 153а-моддаси қоидаси судлар ва прокурорларга муайян шароитларда жиноий таъқибни тўхтатиш имконини беради. Бунда жамоат манфаатлари қатор шартлар бажарилиши эвазига таъминланиши мумкинлиги ва айбловларнинг жиддийлиги бунга зид келмаслиги ҳисобга олинади. Барча шартлар бажарилса, тергов бутунлай тўхтатилади.
Айбланувчининг хатти-ҳаракатлари Германия ва Гессен ерига ҳамда германиялик ҳеч бир жисмоний ёки юридик шахсга молиявий зиён етказмаган, гумон қилинаётган жиноятлар анча аввал содир бўлган».
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Гап шундаки ММА шоу жангларида чиқиб юрадиган блогер икки шериги билан 2025 йилнинг ноябр ойида Тошкентда Себзор кўприги устида машинада йўл талашиб, икки фуқарони калтаклаб, қочиб кетади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.