Сешанба кунги хабарлар олдидан «Еттилик» (Катта еттилик) демократик давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва учта асосий иттифоқчи давлатлар Шимолий Корея қўшинларининг Россияга киритилиши ва улардан Украинага қарши урушда қўлланилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
«КХДРнинг Россиянинг Украинага қарши босқинчилик урушини тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаши Россиянинг йўқотишларини қоплаш бўйича умидсиз саъй-ҳаракатларини кўрсатиш билан бирга, можаронинг хавфли кенгайишини кўрсатади», — дейилади вазирлар баёнотида.
Мамлакатлар КХДР ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг кучайишини, шунингдек, Шимолий Корея баллистик ракеталари ва ўқ-дориларининг Россияга экспорт қилинишини қоралади.
Уларнинг баёнотида айтилишича, Шимолий Кореянинг «аскарлари баллистик ракеталар ёки қуроллардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳар қандай таълим ёки бошқа ёрдам олишлари ёки кўрсатишлари» ҳам БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузиш ҳисобланади.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.