Тарбиянинг нозик жиҳатлари: жинсий тарбия масъулияти

A A A
Тарбиянинг нозик жиҳатлари: жинсий тарбия масъулияти

Тарбиянинг бу жиҳати ўта нозик ва машаққатли. Чунки фарзанднинг жажжи, кўзни қувонтирадиган гўдаклик ҳаракатлари ортда қолиб, энди у ўсмирлик ёшига етади. Энди фарзанд ҳар бир ҳолатни онгли фикрлайдиган, кўз олдида кечаётган ҳар бир воқелик ва жараёнларга болаларча қизиқувчанлик билан эмас, аксинча, ўзгача эътибор билан назар сола бошлайди. Шунинг учун ҳам ота-она ва мураббийлардан бундай тарбия жараёнида жуда катта маҳорат ва фасоҳат талаб этилади. Жинсий тарбия ўғил ва қиз болаларда жинс масалаларига нисбатан тўғри муносабатни қарор топтиришни кўзда тутади. Ёш авлоднинг яхши ва соғлом ўсиб-унишига, вояга етишига, насл қолдириш қобилиятига эга бўлишига, никоҳ ва оилани мустаҳкамлашга ёрдам бериш жинсий-аҳлоқий тарбиянинг асосий вазифасидир.

Ота-оналар, тиббиёт ходимлари ва мураббийлар фа­о­лиятларини уйғунлаштириб, болаларнинг ёши, жин­си, иқ­тидори ва бошқа хусусиятларига мос равишда жинсий ҳамда ахлоқий тарбияни бир-бирига боғлаб олиб боришлари лозим. Мактабгача ёшдаги болалар ва кичик ёшдаги ўқувчилар билан ишлашда шунга алоҳида эътибор бериш керак: бундай тарбия фақат жинсий ҳаёт асослари билан таништириш, болаларга гигиеник малакалар, эркак ва аёл танаси тузилиши, унинг ривожланиш қонунларини сингдиришдан иборат эмас, балки ахлоқий тарбиянинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Ахлоқий тарбияни тўғри олиб бориш учун катталар ўғил ёки қиз боланинг жинсий ривожланиш босқичларини билиши ва табиий ҳамда ғайритабиий ул­ғайишни бир-биридан фарқлай олишлари зарур. Ас­лида, жинсий тарбия анча барвақт бошланади. 7–8 кун­лик чақалоқни туғу­руқхонадан олиб чиқилаётганда ўғил ёки қизлигига қараб ва мослаб кийим-кечак ҳамда бошқа буюмлар танланади. Бола уч ёшга тўлганидан сўнг ўзининг қайси жинсга мансублигини англайди. Бунда, аввало, ота ва онанинг “қизалоғим”, “дўмбоқ қизим”, “попугим” деб эркалашидан бола қиз бола экани, “сен ўғил боласан”, “ўғил бола йиғламайди”, деб эслатишидан ўғил экани бола онгига сингади.

Совға қилинган ўйинчоқ, кийим-кечак, ўйин ва маш­ғулотлардан ўғил ва қиз ўз жинси ҳақида маълумотга эга бўлиб боради. Ота-она ва тарбиячилар болаларга ўғил ёки қиз бола эканини билдириб ва уларнинг қандай юмушлар бажариши лозимлигини уқтириб, оиладаги ўрни­ни кўрсатиб боришади. Болалар боғчасига қатнайдиган кичкинтой одам танасининг тузилиши, ўғил ва қиз бола аъзоларининг тузилиши ҳақида қизиқиб ва ўсмоқчилаб савол бераверади. Ҳатто бу ҳақида бехосдан кўпчилик даврасида сўраб қолиши ҳам мумкин. Ота-она ёки тарбиячи шундай ҳолатда уларга: “Бундай нарсани сўрама”, “Уят бўлади” демаслиги, болага таъқиб кўзи билан қарамаслиги, уларни қизиқтирган саволга вақтини топиб, тўғри, эринмасдан, босиқлик билан жавоб бериши керак. Акс ҳолда, болада нохуш ва қўрқинчли тасаввур пайдо бўлиши мумкин.

Аслида, бундай тарбиядан мақсад – боланинг ақли уй­ғониши билан, аввало, жинсга нисбатан қарашини тўғри сингдириб бориш. Бу эса йигитларнинг эркакларга хос тарбияси ва ўз ўрнида, қизларнинг аёлларга хос бўлган тарбиясига эътибор йўлидир. Шу йўсинда оилада фарзандларнинг бир-бирларига нисбатан ўзаро муомаладаги масофа ва ўзлари ҳақидаги нозик тушунчалар бериб борилади. Шу билан бирга ёшларига қараб, уйланиш ва турмуш қуриш билан боғлиқ масалаларни ҳам етказиб ва уқтириб бориш талаб этилади. Токи ўспирин улғайиб бораркан, ҳаётда бу борада нима ҳалол ва нима ҳаром эканини тушуниб етсин. Келгусидаги турмуши давомида бу борада муаммоларга дуч келмасин. Чунки аксарият оилаларда ота-оналар истиҳола қилади ёки умуман ушбу тарбияга бефарқ бўлади. Оқибатда эса фарзандлари турмуш қурганидан кейин, ушбу масалалар сабаб бўлиб, муаммолар ва улар орқасидан келишмовчилик келиб чи­қади. Натижада, кўпинча бундай оилалар ҳаёти ажралиш билан хотима топади. Ёки тамоман нотўғри тарбиядан мосуво бўлиб ўсган фарзанд ўта қабиҳ йўл – нафсоний шаҳват кетидан қувиб, турли бузуқликларга берилиб кетиши ҳам мумкин. Бу каби хунук, шармсиз ҳолат ва муаммоларга барҳам беришнинг энг гўзал йўли жинсий тарбияни ўзига хос услубда, динимиз кўрсатмалари ва миллий урф-одатларимизга мувофиқ тарзда ўргатиб боришдир. Ушбу тарбия жараёнида ота-она фарзандининг ёшига катта эътибор бериши лозимдир.

Шу боис неча ёшда қайси жиҳатга кўп эътибор бериш муҳим эканини босқичма-босқич баён қиламиз. Фарзандларнинг ёшига қараб бундай тарбия уларга уч босқичда берилади.

1-босқич – 7–12 ёшлар оралиғи, бу яхши ва ёмонни ажрата оладиган ёш. Бу пайтда болага изн сўраш ва назар солиш одоби ўргатилади.

2-босқич – 12–16 ёшлар оралиғи, бу балоғат ёши бўлиб, ўсмирлик ёши ҳам дейилади. Бу вақтда ўғил болада эҳтилом ва қиз болада ҳайз бўлади. Баъзиларда эрта, айримларда эса бир муддат кеч кузатилади.

3-босқич – 16–17 ёшлар оралиғи, бу камолга етиш ёши ҳисобланади.

Ислом фарзанд тарбиясида ҳеч бир нарсани эътибордан четда қолдирмаган, балки тарбиянинг нозик қирраларини ҳам баён қилган. Диний таълимотларда ушбу ёшларда нимани ўргатиш, кўрсатиб бериш ва таъкидлаб бориш каби кўрсатмалар берилган. Шунингдек, қандай амаллардан қайтариш ва огоҳ этиш ҳақидаги зарур таълимларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Manba: hidoyat.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото)

«Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал омма олдида янги севгилиси билан кўриниш берди.

Каспий денгизи хавотирли тезликда қуриб бормоқда

Каспий денгизида сув сатҳининг ўзгариб туриши аввалроқ ҳам кузатилган, бироқ олимлар 1990-йилларда бошланган ҳозирги пасайиш жараёни тўхтамаслигидан огоҳлантирмоқда.

Электр ва газ нархлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурди.

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Хориждан наслдор қорамолларни олиб кириш ҚҚСдан озод этилади.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Россиялик собиқ футболчи ЖЧда Ўзбекистондан нималар кутаётганини айтди

СССР терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кутаётган натижаларни айтиб ўтди.

Орол Пекинга тегишли эмас ва унга бўйсунмайди

Лайнинг ушбу баёноти АҚШ президенти Доналд Трамп ва Си Жинпин ўртасида Пекинда бўлиб ўтган учрашувдан бир неча кун ўтиб янгради.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Бош вазир қандай тайинланади ва ишдан олинади?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдимнома киритилган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқади.

Зеленский: "Россия Украинага "Орешник" гипертовушли ракетаси билан зарба беришга тайёрланмоқда"

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ижтимоий тармоқ саҳифасида Украина, АҚШ ва Европадан келган разведка маълумотларига таяниб ёзди.

Эрон ва АҚШ ўртасидаги келишмовчиликлар маълум бўлди

Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

Мусулмон давлатлар етакчилари Трампни Эрон билан урушни тўхтатишга чақирмоқда

Бу ҳақда Axios нашри минтақавий манбага таяниб маълум қилди.

Лукашенко ва Макрон узоқ вақтдан сўнг телефон орқали мулоқот қилди

Минск расмийларига кўра, қўнғироқ ташаббуси Франция томонидан билдирилган.

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Исроилга ҳозирда 51 та давлат ҳарбий маҳсулот етказиб бермоқда

Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.

Норвегияда “энг чиройли ҳожатхона” хавфсизлик сабаб ёпилди

Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари фош бўлди

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.

GoTürkiye янги мини-сериали “Cappadocia Fairytale” экранларда

Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.

Покистон Эрон ва Марказий Осиёга манго экспорти учун чекловларни енгиллаштирди

Покистон ҳукумати Эрон ва Марказий Осиё давлатларига қуруқлик орқали манго экспорт қилиш бўйича молиявий талабларни вақтинча енгиллаштирди.

Данияда 2012 йилдан буён энг кучли зилзила қайд этилди

Сейсмологларнинг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса Скандинавия ўлчовлари бўйича анча сезиларли бўлиб, мутахассисларнинг катта эътиборини тортди.

Мюнхенда Хитой жосуслари экани гумонланаётган шахслар қўлга олинди – DW

Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.

Моссаднинг Эрон бўйича режаси барбод бўлди

Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.

Наманганда 12 яшар бола ток уриши оқибатида вафот этди​​​​​​​

Марҳум бола Давлатобод туманидаги 56-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 5-В синф ўқувчиси бўлган.

Андижонда ноқонуний дори цехи фош этилди

Тезкор тадбир жараёнида «Simbaby», «Doclungc», «Leron», «Yodigan», «Polivit» каби қарийб 100 турдаги маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.

Сурхондарёда 13 ёшли қиз дарёда чўкиб кетди

Вояга етмаган қизнинг жасади Тўпаланг дарёсидан топилди