Таққослаймиз: Дунё амалдорлари ишлатадиган ручкалар нархлари. Бизникалардан қандай фарқ қилади?

Таққослаймиз: Дунё амалдорлари ишлатадиган ручкалар нархлари. Бизникалардан қандай фарқ қилади?

Сўнгги кунларда Бухоро вилояти ҳокимлиги 82 млн. сўмга (7732 $) Montblanc стол усти жамланмасини, Мудофаа вазирлиги эса ҳар бири 15 млн. сўмдан (1415 $) бўлган иккита премиум-класс ручкаларга буюртма бергани жамоатчилик орасида кескин танқидларга сабаб бўлмоқда. Юқори даражали амалдорлар "обрў-эътиборининг намунаси бўлмиш" бу каби премиум-класс концелярия маҳсулотларидан дунёнинг бошқа амалдорлари ҳам фойдаланишадими? Улар фойдаланаётган ручкаларнинг нархлари қандай? Шу билан қизиқдик.

Британия пример-министри Тереза Мей хоним ишлатадиган ручка (Parker Duofold International Black Gold Trim) нархи – 185 $;

Япония бош вазири Шинзо Абе ишлатадиган ручка (Pilot Custom 845) нархи – 568-697 $;

Британия қироличаси Елизавета II ишлатадиган ручка (Parker-51s) нархи – 278 $;

АҚШ президентлари ишлатадиган қадоқ ручкалар - Cross Century II Black Lacquer Selectip Rollerball Pen – 116 $ ва Cross Classic Century Ballpoint Pen – 40 $.

Демак, биргина ручка учун фалон минг доллар сарфламасдан ҳам муҳим қарорлар қабул қилиш ва премиумликни сақлаб қолиш имкони бор экан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!