Танзила Норбоева Ли Чжаньшу билан онлайн мулоқот қилди

Танзила Норбоева Ли Чжаньшу билан онлайн мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Хитой Халқ Республикаси Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раиси Ли Чжаньшу билан онлайн учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон Республикаси ва ХХР ўртасидаги стратегик ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ҳамда олий даражадаги келишувларни амалга оширишда мамлакатлар парламентларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига алоҳида урғу берди.

Жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг ШҲТга раислиги доирасида парламентлараро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштиришга келишиб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!