Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтаётган тўққизинчи ялпи мажлис вақтида ижтимоий тармоқда газ ва электр энергияси муаммосига эътибор қаратишни сўраб ёзилган изоҳларга ҳам тўхталди.
«Мен ўзим ҳозир ўтириб йиғилишни олиб боряпман, сизларниям эшитяпман ва ҳам йиғилишга нисбатан одамларнинг муносабатини ўқияпман.
Мана ҳозир онлайн берилаётгани учун минглаб фойдаланувчилар газ ва электр энергияси муаммосини қачон ҳал қиласизлар, деган саволлар билан бизга мурожаат қилишяпти.
Бу ерда «камбағалликни қисқартира олмаяпти, ошиб кетяпти», деган гаплар ҳам бор. Бу бўйича алоҳида тушунтириш ўтказишимиз керак.
«Электр йўқ, газ йўқ», ёзилаётган қанча савол бўлса шуларнинг ҳаммаси бир хил мазмунда. «Сизлар блогерлар ва халқнинг танқидларига ҳам эътибор берасизларми, халқни эшитасизларми?», дея савол беришяпти.
Албатта кузатамиз. Шу ерда ўтириб ҳам юзлаб, минглаб изоҳларни ўқиб ўтирибмиз.
Мен сизларга ваъда бераман, бизнинг тегишли қўмитамиз – Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мана шу масалани махсус ўрганиб чиқади», дея Сенат раисининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Танзила Норбоева Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоевга шу масалада тез кунларда танқидий йиғилиш ўтказиш вазифасини юклаган.
«Сенат ва қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида шу масала бўйича вазирларнинг ҳисоботларини эшитамиз. Нима учун президент ислоҳотлари жойларга етиб бормаяпти?
Мана шу саволга жавоб олишимиз керак. Мутасаддилар жавоб берсин. Маблағдан муаммо йўқ-ку? Ҳеч қандай муаммо йўқ. Нега у (газ ва электр энергияси) жойларга етиб бормаяпти? Нима учун халқ биздан норози? Биз буни тез кунларда кўриб чиқамиз. Биз ялпи мажлисни ҳам кутиб ўтирмаймиз, тезда ахборот берамиз. Давлат раҳбарига албатта бу масала бўйича ахборот берамиз», деган у
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский Хавфсизлик хизматига АҚШнинг фойдали қазилмалар бўйича сўнгги таклифи ҳақидаги махфий маълумотларнинг тарқалиб кетиши юзасидан ички текширув ўтказишни топширди.
Яқинда сунъий йўлдош тасвирлари Россиянинг Калининград шаҳрида ғаройиб ва сирли янги иншоотни кўрсатди — тахминан 12 та футбол майдони катталигидаги 1200 метр кенгликдаги улкан доира.
Буни тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу бино Ню-Ёркнинг осмонўпарлар ўрмонида ҳам ўзини йўқотмай, Empire State Building ва One World Trade Center томидан ҳам баланд кўтарилади.
Вазирлик томонидан қайд этилганидек, мамлакатда амалга оширилаётган бундай янгиликлар табиий компонентлар асосидаги юқори сифатли дори воситалари орқали биофармацевтика саноатини ривожлантириш имконини беради.
Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, юз, бўйин, қўл, оёқ ва сон қисмларидан куйиш жароҳатларини олган икки бола ҳам вафот этди, дейилади хабарда.
Трампнинг йирик божлар жорий этиши жаҳон бозорларининг кескин пасайишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси бир кунда уларнинг бойлиги 208 миллиард долларга камайганини кўрди, ярмидан кўпи ўртача 3,3 фоизга камайган.
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда Австрия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Беате Майнл-Райзингер ҳамда Германия ташқи ишлар вазирлигининг Европа ва иқлим масалалари бўйича давлат вазири вазифасини бажарувчи Анна Люрман баёнот берди.
Генри Киссинжернинг ушбу сўзлари АҚШнинг янги божларида ўз аксини топди. Америка ўзининг азалий ҳамкорлари — Япония ва Жанубий Кореяга ва НАТО давлатларига қарши улкан божлар киритди.