Таълимга кўп пул сарфланса, камбағаллик қисқарадими?

A A A
Таълимга кўп пул сарфланса, камбағаллик қисқарадими?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) давлат томонидан таълим тизими учун ажратилаётган харажатлар аҳоли орасида камбағаллик даражасини қисқартиришга қандай таъсир кўрсатишини баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказди.

Инсон капитали назариясига кўра, таълим учун харажатлар ошириладиган бўлса, ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ҳам ошади. Бу эса пировардида уларнинг даромадлари ортиши ҳамда аҳолининг камбағаллик даражаси пасайишига олиб келади. Шу билан бирга, фарзанд таълимининг бошланғич даражалари (мактабгача, бошланғич, ўрта таълим) га сармоя киритиш, келгусида уларнинг даромадлари таълимнинг кейинги босқичларига сармоя киритишдагига қараганда кўпроқ ортишида ёрдам беради. Таълим жамиятда даромадлар тенгсизлигини камайтириш ва гендер тенглигини таъминлашнинг асоси ҳисобланади. Ота-онанинг таълим даражаси фарзандлар фаровонлигига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиб, келгусида уларнинг камбағал бўлиб қолиш хавфини камайтиради.

Давлат томонидан таълим тизими учун ажратилаётган маблағларнинг камбағалликни қисқартиришга таъсирини баҳолаш учун паст ва ўрта даромадли 52 та мамлакатнинг 1990-2020 йиллар бўйича панель маълумотларидан фойдаланиб, эмпирик таҳлил ўтказилди. Баҳолашда Ўзгармас эффектлар эконометрик модель қўлланилди.

Тадқиқот натижаларига кўра, давлат томонидан таълим тизими учун ажратилаётган маблағларнинг 1% га ортиши камбағалликни 0,03% га қисқартириш имконини беради. Шу билан бирга, ЯИМнинг ўсиши, савдо-сотиқ ва ҳамда ялпи капитал қўйилмаларнинг ошиши, инфляциянинг пасайиши каби омиллар камбағаллик даражаси билан тескари алоқага эга.

2020-йилда тадқиқ этилган мамлакатларда таълим тизими учун сарфланган харажатларнинг ЯИМга нисбатан ўртача улуши 4,11% ни, Ўзбекистонда эса 4,9% ни ташкил этган.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида инсон капиталини ривожлантириш ва таълим сифатини ошириш, жамиятнинг барча аъзоларига таълим хизматларининг ҳамма босқичларидан фойдаланиш имконияти берилишини таъминлаш учун давлат бюджетидан маблағлар ажратишга алоҳида эътибор қаратилган. Айниқса охирги 5 йилда таълимнинг барча босқичларида ижобий ўзгаришлар кузатилди. Жумладан, аҳолининг мос ёшдаги қатламларини мактабгача таълим билан қамраб олиш 38,2% га (2016-йилдаги 23,8% дан 2021-йилда 62% гача), умумий ўрта таълим билан 0,9%га (2016-йилдаги 96,9% дан 2021-йилда 97,8% га), олий таълим билан 29% га (2016-йилдаги 9% дан 2021-йилда 38% га) ўсди.

Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўқувчиларнинг билим ва малакасини, шунингдек, STEM, қўшма таълим, лойиҳавий таълим каби замонавий мавзулар ва ёндашувларни баҳолаш учун халқаро тадқиқотлар (PISA, PIRLS, TIMMS) га тааллуқли бўлган мавзуларни ҳам ўз ичига олган Миллий ўқув дастурини тасдиқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото)

«Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал омма олдида янги севгилиси билан кўриниш берди.

Каспий денгизи хавотирли тезликда қуриб бормоқда

Каспий денгизида сув сатҳининг ўзгариб туриши аввалроқ ҳам кузатилган, бироқ олимлар 1990-йилларда бошланган ҳозирги пасайиш жараёни тўхтамаслигидан огоҳлантирмоқда.

Электр ва газ нархлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурди.

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Хориждан наслдор қорамолларни олиб кириш ҚҚСдан озод этилади.

Россиялик собиқ футболчи ЖЧда Ўзбекистондан нималар кутаётганини айтди

СССР терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кутаётган натижаларни айтиб ўтди.

Орол Пекинга тегишли эмас ва унга бўйсунмайди

Лайнинг ушбу баёноти АҚШ президенти Доналд Трамп ва Си Жинпин ўртасида Пекинда бўлиб ўтган учрашувдан бир неча кун ўтиб янгради.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

"Манчестер Сити"нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси аниқланди

"Манчестер Сити" мухлислари овозига кўра, Нико О’Райли жамоанинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Путин украин ҳарбийларини “Киев режими”га бўйсунмасликка чақирди

Россия президенти Украина аскарлари қўмондонлик буйруқларини бажаришда давом этса, “жиноятларга шерик бўлиб қолаётгани”ни айтди.

"Узр ўғлим, шунақа бўлиб қолди" - Трамп ўғлининг никоҳ тўйида қатнаша олмаслигини маълум қилди

Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифаси ёзди.

U-17 Осиё кубоги. Голларга бой ўтган финалда Япония ғалаба қозониб, чемпион бўлди

Саудия Арабистони мезбонлик қилган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўз ниҳоясига етди.

Украина аҳолиси 22–25 млн кишигача камайди

Украина ОАВлари маълумотига кўра, Улютин 1991 йилда мамлакат аҳолиси қарийб 48 миллион киши бўлганини, 2022 йилда эса бу кўрсаткич тахминан 41 миллион кишини ташкил этганини айтган.

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Норвегияда “энг чиройли ҳожатхона” хавфсизлик сабаб ёпилди

Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Исроилга ҳозирда 51 та давлат ҳарбий маҳсулот етказиб бермоқда

Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари фош бўлди

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.

GoTürkiye янги мини-сериали “Cappadocia Fairytale” экранларда

Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.

Покистон Эрон ва Марказий Осиёга манго экспорти учун чекловларни енгиллаштирди

Покистон ҳукумати Эрон ва Марказий Осиё давлатларига қуруқлик орқали манго экспорт қилиш бўйича молиявий талабларни вақтинча енгиллаштирди.

Данияда 2012 йилдан буён энг кучли зилзила қайд этилди

Сейсмологларнинг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса Скандинавия ўлчовлари бўйича анча сезиларли бўлиб, мутахассисларнинг катта эътиборини тортди.

Мюнхенда Хитой жосуслари экани гумонланаётган шахслар қўлга олинди – DW

Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.

Моссаднинг Эрон бўйича режаси барбод бўлди

Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.

Наманганда 12 яшар бола ток уриши оқибатида вафот этди​​​​​​​

Марҳум бола Давлатобод туманидаги 56-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 5-В синф ўқувчиси бўлган.

Андижонда ноқонуний дори цехи фош этилди

Тезкор тадбир жараёнида «Simbaby», «Doclungc», «Leron», «Yodigan», «Polivit» каби қарийб 100 турдаги маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.

Сурхондарёда 13 ёшли қиз дарёда чўкиб кетди

Вояга етмаган қизнинг жасади Тўпаланг дарёсидан топилди

Тошкентда ИИБ ходими фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиб келгани маълум бўлди

Яккасарой туманида профилактика инспектори ўзига бириктирилган ҳудудда ижарада яшовчи аёлдан фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиш эвазига ҳар ойда 400 доллар пора беришни талаб қилган.