Ўзбекистонда 2021-2022 йилги ўқув йилидан ОТМларда талабалар рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журналлари босқичма-босқич бекор қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Алишер Абдуллаев маълум қилди.
Алишер Абдуллаев олий таълим тизимида Рақамли университет лойиҳасини йўлга қўйиш кўзда тутилаётгани тўғрисида маълумот берди.
«Лойиҳа доирасида «Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими» ишлаб чиқилди. Дастлабки босқичлар 2020-2021 ўқув йилида кредит-модул тизимига ўтказилган 46та олий таълим муассасасида жорий этилмоқда.
Мазкур ахборот тизимида ҳар бир талаба ўзининг шахсий кабинети орқали фанларнинг электрон ресурслари, дарс жадвали, назорат жадвали, давомати ва ўзлаштириши ҳақида маълумот олиши мумкин. Ушбу ахборот тизимини жорий қилиш орқали 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб ОТМларда талабалар рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журналлари босқичма-босқич бекор қилинади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бундан ташқари, рақамлаштириш дастурига кўра Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Тошкент вилояти филиали ва Гулистон давлат университетида ахборот технологиялари факултети ташкил қилинади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.