Тадбиркорнинг 3,9 млрд сўмини ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди

Тадбиркорнинг 3,9 млрд сўмини ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро “S.G.” МЧЖ бош ҳисобчиси Е.К. тижорат банки филиалидан банк-клиент дастуридан фойдаланиш учун ушбу МЧЖга берилган электрон калитдан фойдаланиб, ойлик иш ҳақидан ташқари қўшимча 3,9 млрд сўмини ўзига аванс сифатида ҳисоблаб, банк пластик картасига ўтказиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!