Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 сентябрь куни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда, жумладан, бизнес муҳитини яхшилаш бўйича қонуний асосларни такомиллаштириш ва аниқ йўналтирилган амалий чоралар кўришга алоҳида тўхталиб ўтилган.
«Жумладан, бизнес юритиш, лицензия ва рухсатномаларни олиш бўйича киритилган янгиликлар амалиётда ҳали тўлиқ ишга тушиб кетмаётгани танқид қилинди.
Хусусан, Давлат хизматлари ягона реестрига киритилган 693 та хизмат туридан атиги 103 таси ёки 15 фоизи Давлат хизматлари марказлари орқали ва электрон тарзда кўрсатилмоқда, холос. Қайд этишларича, бу тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган шахсларга қийинчилик туғдирмоқда.
Шунинг учун, Адлия вазирлигига тадбиркорларга онлайн тизимда ахборот-маслаҳат хизматларини жорий этиш, қоғозда кўрсатилаётган барча давлат хизматларини электрон кўринишга ўтказиш бўйича бир ой муддатда тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилган», — дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.