Юртимизнинг асосий сув объектларига замонавий SmartWater тизими жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бераётир.
Бугунги кунда мамлакатимизда сув хўжалиги соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ўртасида имзоланган битимга мувофиқ, республикамизнинг асосий сув объектларига замонавий Smart Water ( Ақлли сув ) тизими жорий қилинмоқда.
Мазкур лойиҳа Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг грант маблағи эвазига молиялаштириляпти. Лойиҳага кўра, республикамизнинг 61 та объектларига манбадаги сув сарфини реал вақт режимида (онлайн) кузатиш имконини берувчи тизим ўрнатилади.
Лойиҳа доирасида Жанубий Кореядан ускуналар олиб келиниб, мамлакатимиздаги 16 та сув омбори, 45 та каналнинг бошланиш қисмига ўрнатилади.
Smart Water тизимининг замонавий қурилмалари объектдаги сув сарфи, об-ҳаво, ёғингарчилик ва бошқа маълумотларни онлайн режимда фото ва видеоматериалларни вазирликда ташкил этилган ягона мониторинг ва кузатув марказига узатиб туради.
Ушбу маълумотлар тезкор қайта ишланиб, керакли фойдаланувчиларга интернет ёки локал алоқа орқали узатилиши мумкин. Келгусида Smart Water тизимини республиканинг барча суғориш тармоқларига кенг татбиқ этиш режалаштирилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.