Сурхондарёда уйида ноёб турдаги кийикларни сақлаётганлар аниқланди

Сурхондарёда уйида ноёб турдаги кийикларни сақлаётганлар аниқланди

Сурхондарё вилояти Узун туманидаги хонадонлардан бирида ноёб турдаги кийик ва унинг боласи сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кийиклар туманнинг Деҳқон маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйидан топилган. Жониворлар вазирлик ишчи гуруҳи ва "Боботоғ" миллий табиат боғи ходимлари томонидан вақтинчалик Термиз ҳайвонот боғига топширилган.

“Ҳозирда кийикнинг қайси турга мансуб эканлиги, ушбу ҳудудга қандай келиб қолгани ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!