Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашувида Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилишга қарши чиқди.
Бу ҳақда Ахиос портали маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.
Улар Исроил ёки АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига эҳтимолий зарба беришига қарши эканликларини билдириб, Трампни янги ядровий келишувга эришишга чақиришган. Раҳбарлар ўз мамлакатлари АҚШнинг эҳтимолий ҳужуми туфайли Эроннинг қасос нишонига айланиши мумкинлигидан хавотир билдирди, чунки уларнинг ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари жойлашган.
Ахиос нашрининг ёзишича, Қатар амири Трампга бундай сценарийда Форс кўрфази давлатлари энг кўп зарар кўришини айтган.
Саудия Арабистони ва Қатар ҳам Исроилнинг Эронга зарба бериши мумкинлигидан хавотир билдирди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.