Сурхондарёда очилган университет сохта эканлиги маълум бўлди. 73 нафар фуқаро контракт пулини тўлаб бўлган

Сурхондарёда очилган университет сохта эканлиги маълум бўлди. 73 нафар фуқаро контракт пулини тўлаб бўлган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар М.Ж. ва С.С. ўзаро тил бириктириб, “U.A.” МЧЖни ташкил этишиб, сўнгра интернет ижтимоий тармоқларда (“Telegram”) “At Termiziy University” хусусий университети каналини очишиб, фаолият юритишга тегишли рухсатнома олинмаган университетга ўқишга қабул бошланганлиги ҳақида хабарлар беришиб, ушбу университетда ўқиш истагини билдирган 73 нафар фуқаронинг 306,9 млн сўмини тўлов пуллари сифатида қабул қилиб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!