Сурхондарёда катта кластер раҳбари қамоққа олингани ҳақидаги хабарга ҳокимлик ойдинлик киритди

Сурхондарёда катта кластер раҳбари қамоққа олингани ҳақидаги хабарга ҳокимлик ойдинлик киритди

Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан “Термиз-Жайҳун кластери” МЧЖ директори катта текширув ўтказилаётгани ортидан жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар суди ажрими билан қамоққа олинган, деган хабар тарқатилди.
Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, постда келтирилган гап-сўзлар ҳақиқатга асло тўғри келмайди. Кластер раҳбарига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳамда қамоққа олингани ҳақидаги маълумотлар мутлақо асоссиз.

“Шу ўринда ижтимоий тармоқ фаолларига халқнинг фикрини чалғитишга ундовчи бу каби маълумотларни тармоққа жойлаштирмасликни, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса асоссиз чиқарилган бу сингари хабарларга чалғимасликларини сўраймиз”, - дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!