Суриядаги зилзилада вафот этганлар сони 400 дан ошди

Суриядаги зилзилада вафот этганлар сони 400 дан ошди

Суриядаги зилзила қурбонлари сони 403 кишига етди. Бу ҳақда душанба куни Сурия Араб Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар тарқатди.

Агентликнинг таъкидлашича, яна 1284 киши жабрланган ва келтирилган рақамлар якуний эмас. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, элементларнинг асосий зарбаси Суриянинг Ҳалаб, Латакия, Тартус ва Хама вилоятларига тушганини кўрсатди.

Суриянинг Дамашқ назорати остида бўлмаган ҳудудларида ҳалок бўлганлар, яраланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида тасдиқланган маълумотлар йўқ. Бироқ, Ал-Жазира телеканалига кўра, мамлакатнинг қуролли мухолифат назоратидаги шимолий ҳудудларида камида 380 киши вафот этган, 1000 дан ортиқ киши жароҳатланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!