Суперлиганинг 28-тури доирасида Термиздаги «Воҳа дербиси» кутилганидек жонли ва курашларга бой тарзда ўтди. «Сурхон» ва «Шўртан» жамоалари ўртасидаги баҳсда якка гол тақдирни ҳал қилди.
Бошиданоқ ташаббус термизликлар қўлида бўлди. Илк дақиқаларданоқ ҳужумкор ўйин намойиш этган «Сурхон» бир неча бор ҳисобни очиш имконига эга бўлди. 7-дақиқада Муҳаммад-Али Абдураҳмоновнинг зарбасини рақиб посбони Эшбўтаев қайтарди. Орадан бироз вақт ўтиб, Асадбек Каримовнинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
18-дақиқада Сунатилла Поёновнинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб майдондан чиқиб кетган бўлса, 27-дақиқа эса Рустам Турдимуродовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Эшбўтаев мўъжиза билан қайтарди. 29-дақиқада «Шўртан» томонидан киритилган тўп офсайд сабабли ҳисобга олинмади.
Биринчи бўлимда «Сурхон» бир неча хавфли ҳужумлар ташкил этган бўлса-да, гол киритиш имконини топа олмади. Танаффусга жамоалар 0:0 ҳисобида чиқишди.
Иккинчи таймда ҳам термизликлар ташаббусни сақлаб қолишди. 55 ва 60-дақиқаларда Нодирбек Абдухолиқовнинг зарбалари хавфли чиқди, аммо рақиб дарвозабони бу сафар ҳам ишончли ўйнади.
82-дақиқада эса асосий воқеа рўй берди — Рустам Турдимуродовнинг аниқ узатмасидан кейин захирадан майдонга тушган Сарвар Абдуҳамидов дарвозани ишғол қилди — 1:0!
Шундан сўнг «Сурхон» ҳисобни сақлаб қолишга эътибор қаратди. 90+6-дақиқада посбон Йўлдошевнинг муҳим сейви жамоани сўнгги дақиқаларда қутқариб қолди.
Шу тариқа, «Сурхон» муҳим ғалабани қўлга киритди ва ўз очколарини 31 тага етказди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шадаев "VK", "Ozon" ва "Яндекс" каби йирик платформа вакиллари билан ҳам учрашиб, улардан "VPN" орқали кирувчи фойдаланувчилар учун чекловлар қўйишни сўради.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.