Сунъий интеллект саратонни олдиндан аниқлаш ва даволашда ёрдам беради

Сунъий интеллект саратонни олдиндан аниқлаш ва даволашда ёрдам беради

Глазго (АҚШ) университети тадқиқотчилари Нью-Йорк университети ходимлари билан ҳамкорликда саратон касаллигига қарши курашиш учун нейрон тармоқни ишлаб чиқди ва ўргатди. Тизим "Гистоморфологик фенотипни ўрганиш" деб аталади.

Муаллифлар 452 бемордан олинган ўпка аденокарценомаси тўқималарининг намуналари билан минглаб юқори аниқликдаги тасвирлардан фойдаланганлар.

Нейрон тармоғи ёрдамида қилинган башоратлар маълумотлар базасидаги ҳақиқий натижаларга мос келди. Сунъий интеллект 72 фоиз ҳолларда касалликнинг ремиссиядан чиқиш эҳтимоли ва вақтини тўғри баҳолай олган. Ушбу технология ёрдамида шифокорлар беморлардаги касалликларни тезроқ ташхисларлари, келажакда саратон касаллигини даволаш статистикасини яхшилашлари мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!