Сунъий интеллектнинг таъсири Буюк Британиянинг ҳар тўртта йирик компаниясида ишдан бўшатилишига олиб келади.
Бу ҳақда Financial Times (FT) британиялик иш берувчилар ўртасида ўтказилган сўровга таяниб хабар берди.
Сўров натижаларига кўра, йирик компанияларнинг тўртдан бир қисмидан кўпроғи СИ таъсири туфайли 2026 йилга келиб ходимлар сони қисқаришини кутмоқда. Кичик лавозимлар энг кўп хавф остида.
Буюк Британиянинг Ходимлар ва Ривожланиш Институти (CIPD) маълумотларига кўра, йирик хусусий сектор компанияларининг 26 фоизи ва давлат секторидаги ташкилотларнинг 20 фоизи ўз фаолиятини соддалаштириш учун кейинги 12 ой ичида ишдан бўшатишга тайёрланмоқда.
CIPD тадқиқоти шуни кўрсатдики, бу ўзгаришлар молиявий хизматлар секторига таъсир қилади, бу ерда иш берувчиларнинг 37 фоизи СИ туфайли иш жойларини йўқотишларини кутмоқда. IT-саноати кейинги ўринда, 26% ишчи кучини қисқартиришга тайёрланмоқда. Ҳуқуқий, бухгалтерия ва консалтинг соҳалари 24% ни ташкил қилади.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шадаев "VK", "Ozon" ва "Яндекс" каби йирик платформа вакиллари билан ҳам учрашиб, улардан "VPN" орқали кирувчи фойдаланувчилар учун чекловлар қўйишни сўради.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.