7 сентябрь куни Туркия ҳукумати ўрта асрларда яшаб ўтган султонни "Твиттер"да ҳақорат қилган журналист Октай Кандемирни ҳибсга олди.
Октай Кандемирнинг Ал-Арабияга айтишича,у Усмонли турклар тарихини ҳажвия қилганликда айбланаётган твити учун ҳибсга олинди ва унинг уйи тинтув қилинди.Ҳозирда Кандемирга “ўлган одамнинг хотирасини ҳақорат қилиш” бўйича айблов қўйилмоқда.
Мазкур журналист 3 сентябрь куни "Твиттер"да тарихий драма ҳақида ёзган. Мазкур сериал Туркия ҳукуматининг ТРТ номли ахборот агентлиги томонидан ишлаб чиқарилган.
“Ҳукумат мазкур твит 1280 йилларда вафот этган султон Эртуғрул Ғозини ҳақорат қилганини таъкидламоқда” дейди Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси. Эртуғрул Ғози Усмонли турклар империяси асосчиси Усмонхон биринчининг отаси ҳисобланади.
Кандемирнинг айтишича, унинг бу твити тарихий шахсларни ҳақорат қилиш учун эмас, балки, телевизион сериални ҳажв қилиш учун ёзилган. Агар Кандемир айбдор деб топилса, унга икки йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Кандемирнинг ўзи суд адолатли тарзда бўлишидан умид қилмаяпти ва унга қўйилган айблов журналистларни босим остида ушлаб туриш учун қилинган уриниш бўлганини айтмоқда.
“Адолатли суд бўлиши имконсиз. Чунки, Туркияда суд тизими кимлардир томидан назорат қилинади” дейди Кандемир.
Кандемирнинг компьютери Туркия ҳукумати томонидан мусодара қилинган ва унинг чет элга чиқиши тақиқланган.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.