Стресс семиришга олиб келиши мумкин

Стресс семиришга олиб келиши мумкин

Стресс — бу ҳиссий ёки жисмоний зўриқиш ҳисобланади. Бу ғазаб ёки асабийлаштирувчи ҳар қандай воқеа ёки ҳодисалардан келиб чиқиши мумкин. Стресс – бу одатий туйғу.

Стресснинг иккита асосий тури мавжуд:

Ўткир стресс. Бу қисқа муддатли стресс бўлиб, тезда ўтиб кетади. Сиз буни тормоз босганингизда, шеригингиз билан жанжаллашсангиз ёки тик қияликдан чанғида учаётганингизда ҳис қиласиз. Бу хавфли вазиятларни бошқаришга ёрдам беради. Бу, шунингдек, янги ёки қизиқарли иш қилганингизда ҳам пайдо бўлади. Ҳамма одамлар бир вақтнинг ўзида ўткир стрессга дуч келишади.

Сурункали стресс. Бу узоқ вақт давом этадиган стрессдир. Агар сизда пул билан боғлиқ муаммолар, оила ёки ишдаги муаммолар бўлса сизда сурункали стресс бўлиши мумкин. Ҳафталаб ёки ойлаб давом этадиган стресс сурункали стресс ҳисобланади.

Агар сиз стрессни бошқара олмасангиз бу саломатлигингиз билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Стресс ва тана

Тана стрессга гармонлар чиқариш орқали жавоб беради. Бу гармонлар миянгизни ҳушёрроқ қилади, мушакларингизни таранглаштиради ва пульсни оширади. Қисқа муддатдаги бу реакциялар яхши,чунки улар стрессни келтириб чиқарадиган вазиятни енгишга ёрдам беради. Стресс инсон соғлиғини хавф истига қўяди, жумладан:

Юқори қон босими

Юрак касаллиги

Қандли диабет

Семириб кетиш

Депрессия ёки ташвиш

Акне ёки экзема каби тери муаммолари

Агар инсон соғлиғида муаммолар бўлса сурункали стресс янада ёмонлаштириши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!