ССВ: Ўзбекистонда Қозоғистон тиббиёти кунлари ўтказилади

ССВ: Ўзбекистонда Қозоғистон тиббиёти кунлари ўтказилади

Тошкентда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Алназарова билан учрашди.

Мулоқотда таъкидланганидек, кейинги йилларда икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда.

Хусусан, қатор тиббиёт олий ўқув юртлари ўртасида ўқитувчи ва талабалар алмашинуви, биргаликда илмий-тадқиқотлар ўтказиш ҳамда соҳа мутахассислари малакасини ошириш, маҳорат дарслари ҳамда кўргазмали жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилган.

2024/2025 ўқув йилидан Бухоро давлат тиббиёт институти ҳамда Қозоғистон миллий институти ҳамкорлигида қўшма таълим дастури амалга оширилмоқда.

Шунингдек, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ҳам Қозоғистоннинг нуфузли клиникалари билан тажриба алмашиб келади. Айниқса, она ва бола саломатлигини асраш йўналишидаги ҳамкорлик ўз натижаларини бериб келмоқда.

Қайд этилганидек, фармацевтика соҳасида ҳам алоқалар мустаҳкамланмоқда. Жумладан, 2023 – 2024 йилларда мамлакатимизда Қозоғистоннинг 149 турдаги дори воситалари, 37 турдаги тиббий буюмлар ва тиббиёт техникалари, Қозоғистонда эса ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг 98 турдаги фармацевтика маҳсулотлари рўйхатга олинган.

Икки давлат ўртасида Вакцина сертификатларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим имзоланган.

Ўтган йил баҳорда Остона шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг 7-йиғилиши доирасида икки мамлакат етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтди. Шу йили Женевада ўтказилган ЖССТ Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида ҳам Асилбек Худаяров Акмарал Алназарова билан мулоқот қилди. Жорий йилда эса Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг бешинчи йиғилиши ташкил этилди.

Бу галги учрашувда Ўзбекистонда Қозоғистон тиббиёти кунларини ўтказиш ва уни Оролбўйи ҳудудидан бошлаш, тиббиёт олий таълим муассасалари ўртасидаги дипломларнинг ўзаро тан олиниши масалалари муҳокама қилинди.

Қолаверса, болалар онкогематологияси, орфан касалликларини даволаш, кардиохирургия, онкология, фармацевтика, тиббий суғурта ва бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, ҳамкорликда тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ишларини кучайтириш ҳам соҳани ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири экани таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар 2025 – 2026 йилларга мўлжалланган икки давлат Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича асосий чора-тадбирлар режасини имзолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

БАА бош мураббийи мухлисларга мурожаат билан чиқди

Амирликлар учун жуда муҳим кун ва ажойиб кеча яқинлашмоқда.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

Ўзбекистонлик тадбиркор Ўткир Юсуповга Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ваъда қилди (видео)

Тадбиркор БААга қарши ўйинни Абу-Даби шаҳридаги стадионда бевосита томоша қилди ва ўйиндан кейиноқ ушбу ваъдани берди.

Ҳиндистон чўкиб кетмоқда - ярим миллиондан ортиқ қурбонлар

Ҳиндистон шимоли-шарқида муссон ёмғирлари сабаб бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 36 кишига етди, 550 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрди.

Тошкент шаҳар ИИББ жиддий огоҳлантиради!

Ички ишлар бош бошқармаси телеграмдаги саҳифасида янги мурожаат эълон қилди.

Украина ядровий мувозанатни бузди

Операция жуда пухта ишлаб чиқилди: украиналиклар дронларни яширинча Россияга олиб кирган

"New York Times": "Ўзбекистон бундай тарихий натижани қўлга киритган учинчи мамлакат бўлди"

"New York Times" нашрида чоп этилган навбатдаги мақолада Ўзбекистон терма жамоасининг футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига муддатидан олдин йўл олганига эътибор қаратилди.

Украина яна Россия аэродромларига зарба берди

Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штабига таяниб, "РБК-Украина" хабар берди.

Россия аэродромларига ҳужум қилган дронларни ташиган юк машиналари ҳайдовчиларининг ҳеч нимадан хабари бўлмаган

Бу ҳақида Украина президенти маьлум қилди.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Клопп таклиф қилган ҳужумчи "Реал"га ёқмади

Мадриднинг “Реал” клуби “РБ Лейпциг” ҳужумчиси Бенжамин Шешконинг трансфер таклифини рад этди.

АҚШ: "Россия Украинага шафқатсиз зарбалар бериши кутилмоқда"

Бу ҳақда Reuters агентлиги Америка расмийларига таяниб ёзмоқда.

Икки жанжал чиққанда, учинчи томон қувонади. Учинчи томон Россия

Трамп, ўз навбатида, Маскнинг компанияларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳукумат шартномаларидан, хусусан, Tesla ва SpeceX'дан узиб қўйиш билан таҳдид қилди.

Янги нефт ҳалокати! Россия нимадан қўрқаяпти?

Июнь бошидаги ОПЕК+ йиғилишида нефт қазиб олиш ҳажмини кунига 411 минг баррелга оширишга келишиб олинди.

"Манчестер Сити" янги ҳимоячи билан келишувга эришди

Райан Аит-Нури "Манчестер Сити"га ўтишни якунлади.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: кучайиши бошланганидан бери қурбонлар сони 55,000 га яқинлашди

Бу ҳақда хабар бермоқда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Мюнхен полицияси одамларга пичоқ билан ҳужум қилган аёлни отиб ўлдирди

Мюнхенда полиция одамларга пичоқ билан ҳужум қилган аёлни отиб ўлдирди, деб хабар бермоқда Германиянинг Билд нашри .

Сурияда дроннинг машинага зарбаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Қатарнинг Ал Жазеера телеканали манбасига таяниб хабар берди .

Калифорния губернатори Трампнинг штатга қўшин юбориш ҳақидаги қарорига қарши

Бу ҳақда CНН телеканали хабар бермоқда.

Ямандаги масжиддаги отишмада тўққиз киши ҳалок бўлди

Манбаларга кўра, воқеа 7 июнь куни диндорлар шом намозига тўпланган Карн ал-Асад қишлоғида содир бўлган. Агентлик тахминига кўра, ҳужумчи руҳий касалликдан азият чеккан бўлиши мумкин.

Трамп Лос Анжелесга Миллий гвардия қўшинларини юборишга буйруқ берди

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Лос Анжелес шаҳрига 2000 нафар Миллий гвардия аскарларини юборишга қарор қилди. Намойишлар янада шиддатли тус олмоқда.

Колумбияда президентликка номзод шахс отиб ташланди

Колумбияда 15 ёшли ўсмир президентликка номзодга қарата ўқ узди.

Вазият чидаб бўлмас: Швейцарияда кўчкидан кейин қишлоқ йўқ бўлди

Швейцариядаги кўчкидан кейин ҳукумат Блаттен қишлоғини бошқа жойда қайта қурмоқчи.

Словакия Бош вазири мамлакатимизга ташриф буюради

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хитойда COVID-19 дан хавфлироқ янги вирус аниқланди

Хитойда HKU5-CoV-2 деб номланган янги вирус қайд этилди. Ҳозирча у фақат кўршапалаклар орасида тарқалмоқда, бироқ штаммлардан бири инсонларга юқиши мумкинлиги аниқланган.

АҚШ сенаторлари Россия қайта қуролланишини англамаптиди — Фридрих Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерц АҚШ Конгрессидаги айрим сенаторларни Россиянинг қайта ҳарбий қуролланиш ҳаракатларини тушунмасликда айблади. Унинг фикрича, улар Москва томонидан олиб борилаётган тайёргарлик кўламини ҳақиқий таҳдид сифатида қабул қилмаяпти.

Маск Трампга импичмент талаб қилди ва янги сиёсий партия тузмоқчи

Tesla раҳбари Илон Маск президент Доналд Трампни ношукурликда айблаб, унга нисбатан импичмент чақириқларини оммавий равишда қўллаб-қувватлади.

Россияда болаларга "энергетик" сотганлар учун 500 минг рублгача жарима белгиланди

Янги қонунга кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун: ▪️жисмоний шахсларга — 50 минг рублгача (8,1 млн сўм), ▪️мансабдорларга — 200 минг рублгача (32 млн сўм), ▪️компанияларга — 500 минг рублгача (81 млн сўм) жарима солинади.

Даҳшат! Жанубий Африкада "батут" 12 метр баландликка учиб кетди

Жанубий Африка Республикасида ичида болалар бўлган "батут" 12 метр баландликка учиб кетди.

Мумбай аеропортида қўл сумкасида 40 га яқин заҳарли илонлар билан Таиланддан учиб келган йўловчи қўлга олинди

Бу ҳақда якшанба куни кечқурун Ҳиндистон божхона хизмати хабар берди.

Тошкент вилоятида эшак гўштидан сомса тайёрлаб, сотганларга ҳукм ўқилди

Маълум қилинишича, Нурафшон шаҳрида фуқаро ўндан ортиқ эшакни сўйиб, сотиб келган.

Туркманистондаги “Дўзах дарвозаси” ёниши уч баравар камайди

Бу ҳақда “Туркменгаз” давлат концернига қарашли Табиий газ илмий-тадқиқот институти лабораторияси мудири Ирина Лурьева TESC 2025 халқаро конференциясида маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.

Зеленский: "Россия кейинги ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўрмоқда"

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга сафар қилган украин делегациясининг ҳисоботларини эшитди, деб хабар берилади унинг Telegram-каналида.

Ҳиндистонда энг баланд темир йўл мости очилди. У 20 йилдан ортиқ вақт қурилган

у Эйфель минорасидан 35 метр баланд.

Европа Украинани АҚШсиз қўллаб-қувватлашга қодирлигини эълон қилди

Қўшма Штатлар Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга қарор қилган тақдирда ҳам Европа Украина қаршилигини қўллаб-қувватлашга қодир, деди Германиядан қурол-яроғ етказиб беришни мувофиқлаштириш учун масъул немис генерали Кристиан Фрейдинг Реутерс агентлигига.