Россия энергетикасини харид қилаётган мамлакатларга қарши 500 фоизлик бож жорий этиш ҳақидаги янги қонун лойиҳаси Конгресс томонидан кўриб чиқилаётган вақтда жиддий ўзгаришларга юз тутиши мумкин — Politico.
Politico нашри экспертларга таяниб хабар беришича, АҚШ сенатори Линдси Грэм томонидан таклиф этилган Россияга қарши санкциялар жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Конгрессдаги муҳокамалар чоғида жиддий ўзгаришларга учраши эҳтимоли юқори. Нашрнинг ёзишича, мазкур ҳужжат юзасидан муҳокамалар анча вақт олиши мумкин.
“Грэмнинг лойиҳасида назарда тутилган айрим чекловлар жуда зиддиятли саналади. Хусусан, унда келтирилган Россиядан энергия манбаларини харид қилаётган мамлакатга 500 фоизлик бож тўлови жорий этиш таклифи қабул қилинса, АҚШ ўзининг энг яқин ҳамкори ҳисобланган Европа давлатлари каби йирик иқтисодий кучлардан айрилиши мумкин”, деб ёзади нашр.
Гарчи сенатор Грэм Киевга ёрдам бераётган мамлакатлар учун истисно кўзда тутиш таклифини билдирган бўлса-да, экспертлар бу каби юқори божлар амалга ошишига шубҳа билан қарамоқда.
Мақолада таъкидланишича, АҚШ ҳанузгача атом электр станцияларини ёқиш учун Россиядан бойитилган уран импорт қилиб келади, бу эса унинг ўзи ҳам ушбу қонунга амал қилолмаслигини билдиради.
"Россия нефтининг асосий харидорлари ҳамон Хитой ва Ҳиндистон бўлиб қолмоқда. Агар, масалан, Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга 500 фоизлик бож жорий этилгудек бўлса, бу алал-оқибат мамлакатда нархларнинг кескин ошиб кетишига, етказиб бериш занжирларининг узилишига ва ҳатто ишсизлик даражасининг кўтарилишига олиб келиши мумкин. Бу қарор АҚШ билан Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг кескин тўхташига сабаб бўлиб, америкаликларнинг ўзига жиддий зарар етказади", дейилади мақолада.
Аввалроқ Доналд Трамп ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ҳали қарор қабул қилмаганини ва уни сенаторлар билан муҳокама қилмаганини айтган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.