Бугун эрта тонгда Россия Харковда 48 та "шаҳид" учувчисиз учоқ, иккита ракета ва тўртта сузувчи бомба учирди. Камида уч киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди. Қурбонлар орасида бир ойлик чақалоқ ҳам бор. Херсонда, губернатор Александр Прокудиннинг сўзларига кўра, икки киши ҳалок бўлган.
"Харков ҳозирда уруш бошланганидан бери энг кучли зарбани бошдан кечирмоқда. Охирги бир ярим соат ичида шаҳарда камида 40 та портлаш овози эшитилди", - деди шаҳар мери Игор Терехов.
Украина расмийларига кўра, снарядлар шаҳар марказига тушган. Россия ҳужумларининг нишони 9 қаватли турар-жой биноси, маҳаллий корхона ва хусусий уйлар эди. Вайроналар, вайронагарчилик: умидсиз қариндошлар ўз яқинларини излашди. Эрталаб қутқарувчилар омон қолганларни топиш умидида вайроналарни кўздан кечиришган. Ярадорлар орасида икки бола ҳам бор.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.