The Washington Post нашри ўз манбаларига таяниб ёзишича, АҚШ президенти Доналд Трамп Илoн Маск билан содир бўлган шов-шувли зиддиятдан кейин шахсий суҳбатларда уни «катта гиёҳванд» деб атаган. Бундан бироз аввалроқ эса Маск АҚШ молия вазири Скотт Бессент билан тортишиб кетган, иш ҳатто муштлашувгача борган.
Газетанинг ёзишича, Трамп «дунёдаги энг бой одам» билан оммавий зиддият ортидан тушкунликка тушган ва Маскнинг позициясини тушунишга уриниб, танишларига қўнғироқ қилган ва у билан нима содир бўлаётганини сўрай бошлаган.
Оқ уй вакилларининг таъкидлашича, Трампнинг Маск наркотик моддалар истеъмол қилаётган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотири «уларнинг муносабатларидаги узоқлашув сабабларидан бирига» айланган.
“Пайшанба кунги тортишувдан сўнг президент атрофидаги одамлардан вазиятни янада кескинлаштирмасликни сўраган, вице-президент Жей Ди Вэнсни эса омма олдида Маск ҳақида гап борганда эҳтиёткорлик билан ёндашишга чақирган”, деб ёзади газета ўз манбаларига таяниб.
The Washington Post шунингдек, Маск ва Трамп маъмурияти ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашишига олиб келган, апрель ойи ўрталарида юз берган яна бир воқеани келтириб ўтади. Унга кўра, ўшанда Овал кабинетдаги учрашувдан сўнг Маск ва молия вазири Бессент давлат амалдорларидан бирининг тайинлови борасида келиша олмаган. Улар бир-бирига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, тортишиб кетган.
«Шундан сўнг Маск, худди регби ўйинчисига ўхшаб, Бессентни елкаси билан кўкрак қисмига уриб юборди. Бессент эса жавоб зарбаси тариқасида унга мушт туширди. Бир неча киши уларни ажратиш учун аралашишга мажбур бўлдилар», — деб ёзади нашр Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Стив Бэннонга таяниб.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.