ССВ: Бухорода илк бор очиқ юракда мураккаб кардиохирургик операциялар ўтказилди

ССВ: Бухорода илк бор очиқ юракда мураккаб кардиохирургик операциялар ўтказилди

Операциялар шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида амалга оширилди.

“Куни кеча муассасада тажрибали юрак-қон томир жарроҳи Мустафо Обейд бошчилигидаги бир гуруҳ етакчи мутахассислар иштирокида очиқ юракда аорта-коронар шунтлаш, митрал ва аортал клапанларни алмаштириш операциялари амалга оширилди”, дейилади хабарда.

Филиал мутахассислари хорижда мунтазам малака ошириб келмоқда.

Шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан кардиохирургия ва ангиография хизматини Бухоро вилоятида кенг татбиқ этиш учун замон талабларига мос “Ангиохирургия” биноси қад кўтармоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!