ЦСКА ва Сурия терма жамоаси дарвозабони «Андижон»га ўтди

ЦСКА ва Сурия терма жамоаси дарвозабони «Андижон»га ўтди

“Андижон” селекция ишларини давом эттирмоқда. Бу сафар “Бургутлар” ўз сафини келажаги порлоқ дарвоазбон билан тўлдирмоқда.

Гап шундаки, ЦСКА ёшлар жамоасида ўйнаган ва Сурия терма жамоаси дарвозабони ҳисобланган Максим Сарраф энди “Андижон” клубида фаолият олиб боради. Мазкур посбон жамоа билан шартнома имзолади.

Маълумот учун, Максим Сарраф 2005 йилнинг 15 март куни таваллуд топган. У Москванинг ЦСКА клуби тарбияланувчиси саналади. Дарвозабон ЦСКА академияси ва ЦСКАнинг ёшлар жамоасида дарвозани қўриқлаган.

Бундан ташқари, Сурия U-20 ва U-23 терма жамоаларида ҳам иштирок этган. Яқинда Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида Максим Сарраф Сурия терма жамоасига жалб қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!