Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида “Ўзбекистонлик” халқаро форуми ва хорижда муваффақиятга эришган ватандошларимиз ҳақида ҳикоя қилувчи “Ўзбекистонлик” фильмининг иккинчи эпизоди премьераси бўлиб ўтди.
Форумнинг очилишида Бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдухакимов ўз видеомурожатини намойиш этилди. Форум доирасида “Aral Dream” халқаро PR дастури тақдимоти ўтказилди.
Форумнинг якунловчи қисмида “Ўзбекистонлик” фильмининг иккинчи эпизоди премьераси намойиш этилди. Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ғоя муаллифи сифатида форум қатнашчилари қаршисида видеомурожат орқали сўзга чиқди.
Режиссёр Мухлиса Азизова томонидан суратга олинган фильмда икки нафар ватандошимиз босиб ўтган мураккаб йўл ва улар эришган ютуқлар ҳақида сўз боради. Улардан бири – Дмитрий Богданов. Бугун ҳамюртимиз дунёга машҳур миллиардер Илон Макснинг “Space X” компанияси учун сунъий йўлдошларни етказиб берувчи ExoLaunch компанияси асосчисидир.
Навоийлик Муштарий Шарифованинг ҳикояси томошабинларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. У Tesla компаниясига ишга кирган илк ўзбекистонлик қиз бўлди.
Фильмини Uzbekistan’s Club Youtube-каналида томоша қилиш мумкин.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.