Сонам Капур илк марта она бўлди

Сонам Капур илк марта она бўлди

Ҳиндистонлик таниқли актриса, Анил Капурнинг қизи Сонам Капур илк марта она бўлди. Ижодкор ўғил фарзандни дунёга келтирган.

Сонам Капур ҳиндистонлик актёр Анил Капур ва собиқ модел Сунита Капурнинг тўнғич қизи, продюсер Суриндер Капурнинг набираси ҳисобланади.

Актриса 2018 йилнинг 8 май куни ўзининг яқин дўсти, тадбиркор Ананд Ахужа билан оила қурган эди. Жуфтлик тўй маросимига қадар 4 йил давомида учрашиб юришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!