Kun.uz сайтида Снайпер блогер номли телеграм канали томонидан турли жамоатчилик фаоллари ва ОАВлар ҳақида туҳмат ва бўхтонлардан иборат нохолис маълумотлар тарқатилаётгани ҳақида хабар қилинди.
Шу ўринда Мухбир Далиев Kun.uz сайтида келтирилган маълумотлар ва фикрлар асосли бўлиш билан биргаликда анчадан бери кўпчиликни ҳам ташвишга солиб келаётганини билдиради. Бу каналда Мухбир Далиев билан биргаликда бошқа блогерлар Нурбек Алимов, Зафарбек Солижонов, Мубашшир Аҳмад, Файзбоғ, Элдар Асанов, Нозим Сафаров, Қобул Дўсовлар ҳақида ҳам турли уйдирмалар тарқатилиб, уларни ҳам обрўсизлантиришга уринишлар бўлган. Аноним дея кўринаётган ушбу бўхтон ва уйдирмалар билан шуғулланувчи канал ҳақида бизнинг ҳам ўз суриштирувларимиз мавжуд.
Маълумотларни очиқлайдиган бўлсак, Снайпер блогер канали ёлғиз эмас. Унинг бўхтон маълумотларини тарқатишга кўмаклашувчи ҳамтовоқлари ҳам бор. Ўрганишларимизга кўра, Снайпер блогер каналида эълон қилинган Мухбир Далиев ҳақидаги туҳмат постлар телеграм мессенджеридаги Инспектор.уз каналида ҳам тарқатилган. Мухбир Далиев ушбу канал эгаларининг кимлиги билан қизиқди. Олган маълумотларимиз янада қизиқ. Бу канални юритувчи эгаларидан бири Сайфуддин Тўрахўжаев бўлиб чиқди. Энг қизиқ томони шуки, ушбу шахс Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизматида фаолият юритиши аниқланди. Бизда бу бўйича скриншотли маълумотлар ҳам мавжуд ва мутасаддиларга бу далилларни очиқлашга тайёрмиз.
Жамоатчилик орасида Президентнинг шаффофлик сиёсатини янада илгари сураётган, қонун устуворлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган фаоллар, ОАВ вакиллари ва блогерларга нисбатан бўлаётган бу пасткашликлар бир гуруҳ қонунбузар кимсалар манфаати учун хизмат қилиши тайин.
ОАВ ва блогерларга нисбатан ўта оғир жиноятларни содир этганликда айблаб туҳмат қилинганлиги оддий ҳуқуқбузарлик эмас, балки Жиноят кодекси 139-моддаси 3-қисми "а" бандига асосан жиноий хатти-ҳаракатдир. Шундай экан бизнинг жамиятда бундай номақбул ҳаракатлар жавобсиз қолмаслиги керак. Биз жамоатчиликдан ушбу ғаразли хатти-ҳаракатларга бефарқ бўлмасликни сўраб қоламиз. Масала юзасидан Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан эса чора кўрилишини талаб қиламиз. Биз бу иш доирасида расмий ариза билан мурожаат этамиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.