Словакия ахборот хизмати разведкаси раҳбари Украина фуқароси ҳамда Словакия ва Венгрия фуқароси мамлакатнинг муҳим инфратузилмасига ҳужумларни режалаштирганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинганини маълум қилди.
Хабарга кўра, хизмат раҳбари Павол Гашпар матбуот анжумани чоғида ҳибсга олинган икки шахс бошқа мамлакатлар разведка хизматлари билан биргаликда тергов қилинаётган йирик халқаро гуруҳнинг аъзоси эканини айтди.
Гашпар ҳибсга олинганлар ҳақида қўшимча маълумот беришдан бош тортди, лекин расмийлар Словакия хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлган "ҳеч бўлмаганда разведка даражасида маълум бир гуруҳ шахсларнинг узоқ муддатли мувофиқлаштирилган фаолиятини ҳужжатлаштирганини" таъкидлади.
Унинг қўшимча қилишича, разведка хизматлари Словакия ва Чехияда бомба таҳдидларини уюштирганликда айбланган бир шахсни аниқлаган.
Сўнгги ойларда ҳар икки давлатда мактаблар, судлар ва бошқа жамоат биноларига бомба қўйиш таҳдидлари кўп кузатилган, бу эса ваҳима ва эвакуацияга сабаб бўлган.
New York Times газетасининг Америка ва Европа расмийларига таянган ҳолда хабар беришича, «Жо Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин».
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Остонада бўлиб ўтган КХШТ Коллектив Хавфсизлик Кенгашининг сессиясида маълум қилишича, Москва ҳозиргача қанча Ғарб ракеталари етказиб берилгани ва қанчаси Украинага етказилиши режалаштирилаётганини билади.
Россия Федерацияси ўзининг кенг кўламли ҳужуми олдидан NATO низомининг мустаҳкамлигини текширишга қаратилган маҳаллий миқёсдаги операцияларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 8 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган, 1980 й.т., ТУРСУНТОШ ҚОДИРОВА Тошкент шаҳрига депортация қилинди.