Сирғалида “Матиз” уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

Сирғалида “Матиз” уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

Жорий йилнинг 20 май куни соат 00:05 ларда, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, ТХАЙ кўчасида жойлашган «Мустанг» АЁКШ қаршисида ҳайдовчи 1997 й.т. М.М. (эркак) “Матиз” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда Н.П.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Натижада, пиёда 1952 й.т. Н.П. (эркак) оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур холат юзасидан Сирғали тумани ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар белгиланмаган жойлардан кесиб ўтмасликларини, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!