Картина бош қаҳрамони — балоғатга етган ёш қиз. У атрофида ва бутун жаҳонда кезиб юрган, инсониятни чуқур ташвишга солган тождор вирусдан асралиш ўрнига, карантин юмшатилишини нотўғри тушуниб, белгиланган қоидаларни менсимаганлиги, лоқайдлиги туфайли умрининг айни баҳор палласида ҳаётдан кўз юмади. Ва фильмда эрта ўлим топган қиз мисолида коронавирус балоси ёшу кекса- барчага бирдек хатарли ёв эканлиги акс этади.
Бош қаҳрамон ролини ижро этган Иззатой Ўролова Гулистон туманидаги болалар рақс ансамбли раҳбари. У бунгача «Сирдарё наволари» ансамбли таркибида бир неча мамлакатларда бўлиб ўтган фестивалларда ўзбек миллий рақс санъатини намойиш ва тарғиб этишда иштирок этган.
— Бир эпизодда менга нафас олиш аппаратини улашганда, гарчи бу бор-йўғи бу кинодаги роль бўлса-да, ўзимда қўрқув ҳис этдим,-дейди Иззатой Ўролова.- Ўйлайманки, фильмни кўрган томошабинларда ҳам ана шундай туйғу пайдо бўлади ва бу барчани каратин қоидаларига қатий риоя қилишга даъват этади, лоқайдликка йўл қўймасликка чақиради.
Фильм режиссёри Ойбек Қаршибоев Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг кино йўналишида таҳсил олган.Бир неча фильмларда иккинчи режиссёр сифатида тажриба орттирган. Айни пайтда Сирдарё вилояти телерадиокомпаниясининг «Сирдарё» телеканалида фаолият олиб бормоқда.
«Лоқайдлик» фильми тез кунларда «Сирдарё» телеканали ва ижтимоий тармоқларда намойиш этилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.