Сирдарёда ҳайдовчи ишчини уриб, қочиб кетди. Йўловчи ўлди

Сирдарёда ҳайдовчи ишчини уриб, қочиб кетди. Йўловчи ўлди

2021 йил 3 сентябрь куни соат 00:10 ларда Ховос тумани “Соҳибкор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи A-376 автомобиль йўлининг 205 км «Қўқон-Жиззах» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган кулранг “Nexia-2” русумли автомашина, Ховос тумани “Соҳибкор” маҳалласи ҳудудида жойлашган карьер ишчисини автоуловнинг олди қисми билан уриб юбориб, ЙТҲ содир этган ҳамда воқеа жойидан қочиб кетиб яширинган.

Натижада пиёда олган тан жароҳатларининг оғирлигидан воқеа жойида вафот этган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув давомида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ушланди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!