Сирдарёда етакчи мутахассис ишхонасида ўзини осди

Сирдарёда етакчи мутахассис ишхонасида ўзини осди

Ижтимоий тармоқларда “Боёвутда ташкилот ходимининг онлайн қимор қурбони бўлганлиги айтилмоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинган.

Аниқланишича, Боёвут тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси вазифасида ишлаб келган Т.Б. 13.06.2022 йилда ўзи ишлаб келган туман қишлоқ хўжалиги бўлими маъмурий биносининг иккинчи қаватидаги бўш хонасида, иши билан боғлиқ бўлмаган ва ҳозирда аниқлик киритилаётган шахсий муаммолари сабабли хона эшигининг тўсинига сиртмоқ билан бўйин қисмидан осиб, ўз жонига қасд қилган.

Ҳодиса жойи Боёвут тумани прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи аъзолари ва туман прокуратураси терговчиси томонидан кўздан кечирилиб, баённома расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!