Сирдарёда аҳолига ҳужум қилаётган ёввойи тўнғиз отиб ўлдирилди

Сирдарёда аҳолига ҳужум қилаётган ёввойи тўнғиз отиб ўлдирилди

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё тумани "Шоликор" МФЙда ёввойи тўнғизлар аҳолига ҳужум қилаётгани, натижада одамлар жароҳатланаётгани айтилган видео тарқалди.

Ушбу видеохабар юзасидан маълумот берган Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига кўра, ҳолат Гулистон тумани "Чортоқ" СИУ ҳудудида содир этилганлиги аниқланган.

Фуқаро Б.А ўзига тегишли ов қуроли ёрдамида ов қоидаларини бузган ҳолда 1 дона ёввойи чўчқа овлаганлиги аниқланиб, содир этилган ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-модда 1-қисми билан маъмурий жарима жазоси белгиланган

Видеотасвирдаги ёввойи чўчқани одамларга ташланганлик ҳолати видеомонтаж бўлиб, ушбу жараёнга таллуқли эмаслиги маълум қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!