21 май куни Оқ уйнинг Овал кабинетида АҚШ президенти Доналд Трамп ва Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса ўртасида учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда дўстона бошланган суҳбат ЖАРдаги оқ танли ер эгаларининг аҳволи ҳақидаги қизғин муҳокамага айланиб кетди.
Учрашув давомида Трамп Жанубий Африкани "оқ танли фермерларга қарши геноцид"да айблаб, буни тасдиқлаган фотосуратлар ва видеоларни кўрсатган.
"Одамлар ўз ҳаётларидан қўрқиб Жанубий Африкадан қочмоқда. Уларнинг ерлари тортиб олинмоқда, кўп ҳолларда ўлдирилмоқда", — дея таъкидлади Трамп.
Жанубий Африка ҳукумати бу даъволарни қайта-қайта рад этиб, мамлакатдаги жиноятчиликнинг юқори даражаси бутун аҳолига таъсир қилишини ва қурбонларнинг катта қисми Трамп таъкидлаганидек оқ танлилар эмас, қора танлилар эканлигини билдирди.
Euronews'нинг ёзишича, учрашув Жанубий Африкада ирқчилик тизимининг иқтисодий меросини ҳал қилиш мақсадида айрим ҳолларда компенсациясиз ерларни давлат ихтиёрига тортиб олишга рухсат берувчи мунозарали қонунни қабул қилганидан кейин АҚШ ва ЖАР ўртасидаги зиддиятлар кучайган пайтга тўғри келди.
Трамп бу сиёсатни кескин танқид қилиб, уни "оқ танлиларга қарши дискриминация" шакли деб атаган. У Жанубий Африкадаги оқ танлилар, айниқса, фермерлар зўравонлик ва изолясияга учраганини бир неча бор таъкидлаган. Трамп Қўшма Штатларнинг ЖАРга бир қатор ёрдам дастурларини молиялаштирини тўхтатган. Шу билан бирга, Претория ҳукумати ерларни мусодара қилаётганига тўхталган ва жорий сиёсат давом этса, ноябр ойида Йоханнесбургда бўлиб ўтадиган G20 саммитини бойкот қилиш билан таҳдид қилган.
Ўз навбатида, Жанубий Африка расмийлари Трамп маъмуриятини мамлакатдаги оқ танли озчиликнинг “ҳикоясидан” Преториянинг Халқаро Жиноий судидаги Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳуқуқбузарликларига доир позициясини бузиш учун фойдаланганишда айбламоқда.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.