Сирдарёда 400 млн сўм кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ аниқланди

Сирдарёда 400 млн сўм кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ аниқланди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан “Микрокредитбанк” Сирдарё вилояти минтақавий филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “К.Ж.” МЧЖ масъул шахслари банкнинг Сардоба банк хизматлари марказидан ажратилган кредит маблағлари эвазига фитнес клуб ва компьютер хизматларини ташкил этмасдан, сотиб олинган компьютер жиҳозларини бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, 400 миллион сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда хусусий боғча қуриш учун ажратилган 356 млн сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Сирдарёда 10 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ аниқланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!