Сирдарёда 34 ёшли директор вафот этди

Сирдарёда 34 ёшли директор вафот этди

Сирдарёлик ёш раҳбарлардан бири — Ширин шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Aрипов Умиджон Равшанович 34 ёшида бевақт вафот этди.

Бу ҳақда Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг марҳумнинг яқинларига йўллаган таъзияномасида маълум қилинди.

"Ширин шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Aрипов Умиджон Равшанович жорий йилнинг 17-июль куни бевақт оламдан ўтди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва барча яқинларига ҳамдардлик билдиради", — дейилади ҳокимлик таъзияномада.

Умиджон Арипов 1987 йил Ширин шаҳрида туғилган. У меҳнат фаолиятини тўлиқ таълим ва спорт соҳасига бағишлаган эди. Унинг қўл остида кўплаб ёш чемпионлар, совриндорлар етишиб чиққан.

Умиджон Ариповнинг бевақт оламдан ўтишига юрак етишмовчилиги сабаб бўлганлиги айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!