Сирдарё вилояти логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилинди

Сирдарё вилояти логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилинди

2023 йил Сирдарё вилояти ташкил топганига 60 йил тўлади. Шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Бадиий академияси энг яхши логотип дизайнини яратиш бўйича танлов эълон қилди.

Логотипда Сирдарё вилоятининг табиати, тарихи, маданияти ва тараққиёт йўли ўз ифодасини топиши лозим.

Ижодий ишлар танлов ҳайъати томонидан 15 августдан 21 октябргача қабул қилинади ва ғолиблар 8 декабрь куни эълон қилинади.

Танлов ғолиби 25 миллон сўм пул мукофоти билан тақдирланади. Шунингдек, 10 та энг яхши ижодий иш қўшимча рағбатлантирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!