Сирдарё туманида тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган шахс аниқланди

Сирдарё туманида тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.К. “I.R.M.” МЧЖнинг ўзига ишониб топширилган “BELARUS 80X” русумли тракторини бошқа бир фуқаро Х.Н.нинг номидаги “BELARUS 80X” русумли тракторининг завод ишлаб чиқариш рақамлари ёзилган биркани кўчириб ўтказиш орқали фуқаро М.А.га 240 млн сўмга сотиб юбориб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!