Сингапур ҳаво йўллари ходимларига 8 ойлик иш ҳақи миқдорида бонус беради

Сингапур ҳаво йўллари ходимларига 8 ойлик иш ҳақи миқдорида бонус беради

Сингапоре Аирлинес ўзининг 76 йиллик тарихидаги энг юқори даромадни қайд этгани муносабати билан, баъзи ходимларга 8 ойлик иш ҳақи миқдорида катта бонус тўламоқчи. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар бермоқда.

Имтиёзга эга ходимлар Singapore Airlines компаниясининг охирги молиявий йилдаги рекорд даромади асосида 6,65 ойлик миқдоридаги бонус оладилар.Блоомберг маълумотларига кўра, компаниянинг 2022-йилги соф даромади 1,6 миллиард долларни ташкил этган.

Бундан ташқари, компанияда охирги уч йилнинг ҳар бири учун қўшимча ярим ойлик иш ҳақи ҳам мавжуд бўлиб, уларни ҳам қўшиб 1,5 ойлик иш ҳақини бонус сифатида олади.

“Бундай ҳушхабар ходимларимизнинг садоқатли хизмати, машаққатли меҳнати ва фидойиликлари, шу жумладан пандемия даврида иш ҳақи камайтирилгани учун", деди компания матбуот котиби.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!