Швейцарияда кетма-кет иккита поезд ҳалокати юз берди

Швейцарияда кетма-кет иккита поезд ҳалокати юз берди

Берн кантонида (Швейцария) 31 март, жума куни иккита поезд рельсдан чиқиб кетди. Ҳодисалар натижасида қурбонлар бор.

Маълумотларга кўра, поезд ҳалокати маҳаллий вақт билан 16:30 дан 17:00 гача содир бўлган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда.

Қайд этилишича, иккинчи авария биринчи ҳалокат жойидан 15 км узоқликда содир бўлган. Биринчи тўқнашувда тўрт киши жароҳатланган, иккинчисида, дастлабки маълумотларга кўра, бир киши оғир жароҳатланган.

Поезд ҳалокати сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!